1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хулуъ ҳам талоқми?

18:47 / 24.04.2016 4434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда талоқнинг “хулуъ” деган хили борлигини эшитдим. Бу қандай талоқ, шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: “Хулуъ” (хулъ) талоқнинг бир тури. Бу ҳақда Бақара сурасининг 229-оятида зикр этилган: "Эй мусулмонлар! Агар эр-хотиннинг Аллоҳ таоло кўрсатган шаръий ҳудудга риоя этолмасликларидан хавфсирасангиз, хотиннинг эридан ажралиш учун эрига мол беришида ва эрнинг уни олишида гуноҳ йўқдир". Яъни, хотин эрига пул ёки мол бериб талоқ олиши, ўзини ундан халос қилиши гуноҳ эмас.

Ислом динида биринчи хулуъ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида содир бўлди. Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишларича, Собит ибн Қайс Ансорийнинг хотинлари (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келиб мурожаат қилди: "Эй Расулуллоҳ! Мен Собит ибн Қайсни на хулқда, на динида айбламайман. Аммо Исломда ношукрлик қилишини ёмон кўраман". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар: "Унга боғини қайтариб берасанми?" Аёл: "Ҳа", деб жавоб бергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Собит ибн Қайс розийаллоҳу анҳуга: "Боғни олгин-да, уни бир талоқ қўйгин", дедилар. Собит ибн Қайс у хотинга уйланганларида маҳрига хурмо боғини берган эдилар.

Бу ўринда шуни билиш муҳимки, аёлнинг талоқ учун ҳали олмаган маҳридан кечиши ё олган маҳрини эрига қайтариб бериши ўз хоҳиши билан бўлиши лозим. Нисо сурасининг 4-ояти мазмуни бундай: "Хотинларга маҳрларини розилик билан беринг. Агар улар маҳрларидан бирор нарсани ўзлари рози бўлиб сизга қайтарсалар, уни енг, бунда гуноҳ ва бало йўқ".

Азоб ёки қийноқ таъсирида хотини маҳридан кечган эр хурсанд бўлмасин. Аллоҳ таоло эътиборида бу хотиннинг ҳуқуқлари эрнинг зиммасидан тушмайди. У эр икки бор ҳисоб беради: хотинига зулм қилиб, азоблагани учун бир ҳисоб берса, хотинининг ҳаққини егани учун яна бир ҳисоб беради (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида ислом дини қандай кўрсатмалар берадиЗамонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар албатта бизнинг давоми...

3891 18:58 / 26.04.2016
Ассалому алайкум 1 Баракали инсон бор. Улар келган жойда барака бўлади деган гап сўзлар тўғрими 2 Ин шаа Аллоҳ ҳижобга кирмоқчи эдим. Уйда акаукамни олдида ҳам давоми...

3594 09:33 / 08.03.2019
СаволҚизлар турмушга чиққанда ўзининг фамилиясидан эрининг фамилиясига ўтиши шартми Бу Исломда қандай изоҳланади.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Исломда бу гап йўқ. httpsavollar.islom.uzsavol3175

5944 03:00 / 23.04.2017
САВОЛ Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан хабарим бор. Аммо эркак ва аёллар намоз ўқишида ҳам бир давоми...

5706 21:30 / 25.04.2016
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021