1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фосиқларга қандай муносабатда бўлиш керак?

15:50 / 24.04.2016 3384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда қавм қандай йўл тутиши керак? Умуман, фосиқларга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз лозим?

ЖАВОБ: Ушбу саволга жавобан фосиқликнинг нақадар катта гуноҳ экани ва у келтирадиган зарарлар ҳақида қуйидагиларни келтириш мумкин:

1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади ва фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.

2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқнинг имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.

3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.

4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.

5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.

6. Фосиқ болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.

7. Фосиқ Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича никоҳда валий бўла олмайди.

8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.

9. Фосиқнинг ғийбатини қилиш жоиздир.

10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.

Фосиқликнинг зарарлари эса қуйидагилардир:

1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир.

2. Гоҳида фосиқлик мусулмончиликдан чиқариши ҳам мумкин.

3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.

4. Фосиқлик мунофиқликка, мунофиқлик эса дўзахга олиб боради.

5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланиб,таназзулга юз тутади.

Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзини олиб қочиши, бу нарсанинг зарарларини эсдан чиқармай юриши керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фисқ ишларини содир этган бўлса, дарҳол тавбага шошилиши лозим (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир инсон жинлар орқали инсонларни даволаркан. Анча одам шифо топаяпти докторлар даволомаяпкан касалликларни хам даволаяпканакан. Шундай жойга давоми...

3307 10:18 / 28.02.2019
Рухсат берсангиз, Қуръони каримдаги бир оятнинг маъноси ҳақида сўрамоқчи эдим .Албатта Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар,. Демак, мен ҳам давоми...

4276 14:28 / 24.04.2016
СаволКўпчилик оилаларда чети синган ёки учган чини коса ва пиёлаларда таом ейиш, сув, чой ичиш бехосият, ёмон, уларни ишлатмаслик керак, ташлаб юбориш зарур давоми...

11477 09:00 / 30.09.2017
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳМен ҳайдовчиман. НьюЙорк кўчаларидан бирида иш юзасидан шеригим билан юк машинасида кетаётиб, уни Исломга даъват қилдим, давоми...

6880 20:44 / 24.04.2016