1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўпиш, гап сотиш зинога кирадими?

15:46 / 24.04.2016 4642 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зино роса катта гуноҳ. Кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунади. Лекин зинога яқин бўлган ўпишиш, қучоқлаш, кўз билан ёмон қараш, гап отиш кабилар ҳам зино саналадими? Бунинг гуноҳи тавба билан ювиладими ёки буларга ҳам жазо белгиланганми? Бундай иш қилганлар нима қилиши керак, бунинг каффорати қандай?

ЖАВОБ: Ўпиш, ушлаш ёки назар қилиш гуноҳ ва қаттиқ одобсизлик саналса-да, лекин зино собит бўлмайди. Албатта, бу каби ношаръий ишларнинг гуноҳи зиноникича бўлмайди. Шунинг учун уларнинг жазоси ҳам зиноникидан озроқ бўлади. Бу каби ҳолатларда керакли жазолар берилади, бундай жазолар “таъзир” дейилади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шайх ҳазратлари, кўча куйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам ўрайман десам, онам рози бўлмайдилар. Аввал давоми...

4068 18:44 / 26.04.2016
САВОЛ .Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чиқадилар ва ўзўзидан хотинлари талоқ бўлади, дейишади. Шу сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқинЖАВОБ Албатта мўъмин киши давоми...

4422 14:30 / 26.04.2016
Савол65 ёшли аммам оламдан ўтдилар. У киши ҳаётлик пайтларида ҳар ой қариндошлар билан 100.000 сўмдан пул йиғиб ўтиришар экан. Аммамлар ўша пулини олган эканлар. давоми...

5252 09:05 / 28.01.2018
Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари Имоми Аъзам мазҳабида йўқ, балки Моликия мазҳабида бор дейишди. Айтингчи, аёл киши кўчакуйда юзини ёпиб юрса мазҳабдан чиқадими давоми...

4118 14:56 / 26.04.2016
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021