1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исмнинг холга дахли борми?

15:41 / 24.04.2016 4529 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимиздаги бир анъанани биламизки, агар фарзанд хол билан туғилса ёки туғилгач, бир оз вақтдан сўнг хол ёки нор пайдо бўлса, фарзанднинг исмини ўзгартиришади. Асл исми унутилиб, Холида, Анора деб чақирилади. Савол шундай: исмни ўзгартириш юздаги холни йўқотадими?

ЖАВОБ: Албатта бу – одамларнинг шахсий тушунчаси, шариат аҳкомлари ёки таълимотларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бир исм қўйилган фарзандга хол туша бошласаю уни Холида деб исмланса, хол йўқолиб кетиши тўғрисида ҳеч қандай ҳадис, таълимот, гап-сўз динимизда йўқ. Хол чиқиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатлар инсоннинг жисмидаги ўзгаришларга, хусусиятларга боғлиқ бўлади, буларнинг исмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қандоқ исм қўйилса, ўша исм яхши бир ҳолатда давом этавериши мумкин. Юқоридагидай Анора, Нормурод деган исмларни одамлар ўзларича ўйлаб қўйишган, бунинг диний таълимотларга ҳеч қанақа алоқаси йўқ, бундай эътиқодларга бормаслик керак. Балки ўша бола туғилганида қўйилган исм яхши исломий бўлса мутлақо ўзгартирмай, кўнгилсиз ҳолатлар юз берганида тиббий муолажалар билан тузатиш имкони бўлса, шунинг ҳаракатини қилиш керак ва доимий равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўша ноқулай ҳолатни кетказишни сўраш керак. Номни ўзгартириш билан бир нарса бўлиб қолиши динимиз таълимотларида йўқ (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз мусулмонларни диний илмларимизни ошириш йулида қилаётган холис саъйҳаракатларингизга Аллоҳ таоло ривож берсин. Муҳтарам шайх Бир мусулмон калимаи куфрни давоми...

7601 21:11 / 24.04.2016
1. Менинг бир холам масиҳий бўлганлиги тўғрисида илгари ҳам айтгандим. Холам Қуръонда ҳам Ийсо алайҳиссаломни Каломуллоҳ, Руҳуллоҳ деб айтилган, яъни Худо Ўз давоми...

3560 16:13 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Учта фарзандим бор, ҳозир тахминан 1 ойлик ҳомилам бор. Мен хоҳламаяпман, эрим эса розилар. Аборт қилдириш хақида уйлаяпман, лекин берухсат давоми...

6002 06:10 / 08.09.2018
Бир рус қўшнимиз бор эди. У ёлғиз ўзи яшарди. Ўлими олдидан биз унга қараб турдик. Вафотидан олдин у аёл онамга мени христианлик шартларига кўра кўмингларrdquo деб давоми...

4183 20:59 / 27.04.2016