1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзанднинг пешонасидан ўпса бўладими?

14:25 / 24.04.2016 4869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-она балоғатга етган фарзандини (ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзидан ўпса бўладими? Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода,  Фазлидан Кароматуллоҳ  қаламларига мансуб «Таомланиш одоби» китобида балоғатга етган фарзандини ота-она томонидан ўпилиши ниҳоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладиган  гуноҳ амал, деб тарифланган (54-бет). Кўпинча отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак, отамнинг қиладиган ишлари гуноҳми?

 ЖАВОБ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келишди. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб, уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шериклари келганидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва: «Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман: Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.

Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди». Ушбу ҳадислардан маълум бўляптики, ота-она фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришса бўлар экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик..Шарҳи Виқоя,нинг давоми...

4205 19:56 / 26.04.2016
САВОЛ Ҳозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан бириndashкасбкорга тааллуқли саволлардир. Баъзи кишилар касб эгаларига .сен уни қилма, буни қилма, гуноҳкор давоми...

3752 18:49 / 26.04.2016
Аллоҳ учун дўстлашишнинг шартларини айтиб берсангиз. Мактабда бирга ўқиган дўстлар билан Аллоҳ учун дўстлашиш холис бўлиши мумкинми Боиси, улар билан ўртада давоми...

6967 14:27 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Оилам жуда яхши, отаонам, укам зиёли диндан хабардор инсонлармиз алҳамдулиллаҳ. Ёшим катталашгани сари ичичимдан кучли қўрқув ҳадик кучаймоқда. давоми...

3305 08:35 / 18.12.2018
Аудиолар

211051 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130312 14:35 / 11.08.2021