Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!
Бир аъробийга .Роббингга чиройли дуо қила оласанми, дейишди. .Ҳа,, деди у. .Қани, дуо қилчи, дейишди. .Аллоҳим Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан ndash жаннатдан бизни маҳрум қилма, деди у.
2600 07:22 / 21.10.2018
Муваффақиятсизликка учрамайдиган, гумонлар ёки ёмон ниятлар аралашмайдиган бирданбир алоқа инсоннинг Робби билан алоқасидир.
4280 06:30 / 19.08.2018
Қалбингга Аллоҳнинг муҳаббатини чизиб ол, шунда унинг изи аъзоларингда намоён бўлади.
3562 19:07 / 21.07.2017
Тадқиқот натижаларига кўра, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун муолажа ҳамдир. Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли
давоми...
3285 03:12 / 14.06.2017