1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

РЎЗАДОРГА ЖУНУБЛИК ХАЛАЛ БЕРМАЙДИ

05:00 / 11.01.2017 5492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазонда эҳтилом ҳолида фажр топар эди. Шунда, ғусл қилар ва рўза тутар эдилар».
Шарҳ: Яъни Пайғамбар алайҳиссалом эҳтилом бўлиб, ғусл қилмасларидан олдин тонг отиб қолар эди. Тонг отгандан кейин ғусл қилиб олар ва рўзани тутаверар эдилар.
Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссалом ҳам эҳтилом бўлишларини ва жунублик ҳолати рўза тутишга халал бермаслигини билиб оламиз.
Шунингдек, жунуб одам ғусл қилса, рўзасига футур етмаслигини кўрамиз.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жинсий яқинликдан, эҳтиломдан эмас, жунуб бўлган ҳолларида тонг отдирар эдилар. Сўнгра оғизларини ҳам очмас, қазо ҳам тутмас эдилар». Ушбу икки ривоятни бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда ҳам олдинги ривоятдаги маъно такрорланмоқда. Шу билан бирга кўпроқ баён бўлмоқда. Жунублик эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан экани таъкидланмоқда. Шунингдек, оғиз очилиб кетмаслиги, рўзани қазо қилиб тутмаслик баёни билан ҳам таъкидланмоқда. Албатта, бу ҳолатларда жунублик кечаси, рўза йўқ пайтида етган бўлади.
Аммо Рамазон кунлари, рўзадорлик пайтида эҳтилом бўлиб, уйқусида булғаниб қолса, рўзасига зарар етмайди.
Лекин жинсий яқинлик туфайли бўлса, рўза бузилиши ва каффорот вожиб бўлиши ҳақида олдин айтиб ўтганмиз.
Уламоларимиз назар туфайли, яъни бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараш туфайли ва сунъий равишда шаҳват қўзғатиш орқали жунуб бўлиб қолса, рўзаси очилади, деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади 11 Кимки имoн кeлтирсa, у унинг қaлбини тўғри йўлгa ҳидoят қилур. Aллoҳ ҳaр нaрсaни билувчидирrdquo. Тағобун 11Қалбнинг ҳидоятланиши бу давоми...

3577 05:00 / 14.01.2017
Бир киши ҳар куни рўза тутадиган бўлиб саҳарлик қилса, тили билан ҳам дили билан ҳам рўзани ният қилмаса саҳарлик қилишлиги ният ўрнига ўтади. Лекин саҳарлик давоми...

2915 06:00 / 08.04.2023
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини давоми...

2598 04:30 / 24.04.2021
. 233 7129. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш вақт намоз, икки жума ва икки Рамазон ўзларининг давоми...

1334 09:27 / 22 март