1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фаросатсизлик

21:02 / 22.04.2016 3587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизни ва бошқаларни ҳурмат қилмайдиган инсонлар жаҳлимни чиқаради. Сабаби, бу сайтда "ИЗЛАШ" хизмати бор. Бу хизматдан фойдаланишликка уларни фаҳм-фаросати етмаяптими, билмадим. Улар шу сайтга аъзо бўлишаётганда қонун қоидалар билан танишиб чиқишган (агар диққат билан ўқиган бўлишса). Шахсан мен шу "ИЗЛАШ" хизматидан анча саволларимга жавобни топаман. Барака топишсин бу сайт ходимлари, анча қулайлик қилинган. Аллоҳ таоло ажрларини берсин. Шу нарсаларга эътибор берилса, Ҳазратни, сайт ходимларин ва ўзимизни вақтимиз тежардик. Бу менинг ожизона фикрим. Аллоҳ ҳаммамизга раҳм қилсин.


 Жавоб: Шу фикр жуда ҳам тўғри. Аммо баъзилар сиз айтган афсусланарли ҳолатдалар. Улар ўзининг вақтини ҳам, сайт ходимларининг вақтини ҳам, менинг вақтимни ҳам зое қиладилар. Бўлган бўлмаган нарсаларни сўрайдилар. Кўп марта такрорланган, арзимас нарсаларни сўрайдилар. Ўзларига ҳам, динларига ҳам, бошқаларга ҳам фойдаси йўқ нарсаларни сўрайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса ndash машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар борАёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, давоми...

9415 14:59 / 26.04.2016
Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинмиБу савол ҳам аввалгига ўхшаган гаплардан ҳисобланади. Чиллаёсин дегани quotҚуръони Каримнинг ёсин давоми...

3638 14:50 / 26.04.2016
CаволБир жавобни ўқиб менда савол туғилди 15 ва ундан кўпроқ кунни ният қилиб сафарга чиқилса, намозлар тўлиқ ўқилади. Нега унда ҳаж сафари давомида қаср ўқилади 30 давоми...

23165 11:25 / 24.11.2017
СаволАссалому алайкум Бойлик тилаш дуосини излагандим, лекин тополмадим. Илтимос ушбу дуо ҳақида малумот берсангизлар.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа давоми...

11397 13:25 / 28.02.2018
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021