1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Муболаға ила оғиз бурун чайқаш

20:00 / 26.04.2021 4903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лақийт ибн Собрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг», дедим.
«Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини тахлил қил (сув етказ) ва бурунга сув олишда муболаға қил, магар рўзадор бўлсанг бундан мустасно», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийси Лақийт ибн Собрат розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Лақийт ибн Собратани асл исмлари Лақийт ибн Омир ибн Собрата ибн Абдуллоҳдир, кунялари Абу Разин ал-Ақалийдир. Бу зот машҳур саҳобалардан бўлиб, ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.
Бу зотдан ўғиллари Осим ибн Лақийт, акаларининг ўғли Воқеъ ибн Адас, Абдуллоҳ ибн Хожиб, Амр ибн Авс ас-Сақафийлар ривоят қилишади.
Ушбу ривоятда рўзадор шахс муболаға ила бурнига сув олиб чайқамаслиги кераклиги баён қилинмоқда. Оғизга сув олиб чайқаш ҳам худди шунга ўхшашдир. Чунки икки ҳолатда ҳам инсоннинг ичига сув кетиб қолиб, рўзасига футур етиши мумкин. Рўзадор инсон доимо бунга ўхшаш ишлардан сақланиши лозим.
Юқорида рўзадорга ман қилинган нарсалар ҳақидаги баъзи ҳадисларни ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўрганган ҳадислардан бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан фақиҳларимиз ман қилинган нарсалар рўзани бузувчи ва рўзадорга макруҳ бўлса ҳам рўзасини бузмайдиган қисмларга бўлинишини таъкидлаганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймРўзанинг фазилатлари Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон давоми...

4268 05:00 / 14.01.2017
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз давоми...

3534 05:00 / 14.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга давоми...

3878 08:00 / 02 март
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймИнсонлар учун ҳидоят маёғи бўлмиш Каломини Рамазон ойида осмондан ерга нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинҚалбига нозил давоми...

7365 05:00 / 14.01.2017