1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Холис ният

21:43 / 21.04.2017 4065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холис ният

 Ҳар қандай касб, тижорат, тадбиркорлик ва ҳоказо билан шуғулланувчи шахс энг аввало ниятини холис қилиб олиши зарур. Масалан, қилинаётган саъй-ҳаракат заминида маишати учун кифоя қиларлик даражада ризқ топиш орқали ўзи ва аҳли оиласини одамларга юк бўлиш, бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолиш, бошқаларнинг молига кўз олайтириб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатлардан ҳимоя остига олиш, иффатини сақлаш, ҳалол ризқ топиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ниятлар бўлиши лозим. Ана шундай қилса, иншааллоҳ инсоннинг ризқ талабидаги ҳар бир ҳаракати ибодатга айланади. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек, амаллар ниятларга кўра эътиборлидир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар:

 الساعي على الأرملة والمساكين، كالمجاهد في سبيل الله، وكالذي يصوم النهار ويقوم الليل

«Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)» (Имом Бухорий, «ал-Адаб ал-муфрад», Имом Муслим ва Ибн Можа).

Касби ва тижорати борасида керакли билим, фиқҳий тушунчаларга эга бўлиш Инсон ўз савдо-сотиғида ҳаромга тушиб қолмаслиги, бировнинг ҳақини еб қўймаслиги ёхуд молига шубҳа аралашиб қолмаслиги ҳамда дуруст савдо билан нодуруст савдони ажрата билиши учун тижоратга доир умумий аҳкомларни билиб олиши мустаҳаб саналади. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврларида тобеъинларнинг улуғлари бозорларни айланишар ва бозордаги сотувчилардан тижорат ва савдо-сотиққа доир қийин-қийин масалаларни сўрашарди. Жавоб бера олганлари қоларди, жавоб бера олмаганлари эса то ўрганиб келмагунча бозордан четлатиларди.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) «Бозорларимизда фақат динда фақиҳ бўлган кимсаларгина савдо қилишсин!» деб жар солдирар эдилар.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж илаАйламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж илаҲа, азизлар, Ҳазрат Навоийнинг бу сўзларида ҳеч қандай муболаға йўқ. давоми...

2656 10:05 / 24.03.2017
РаббимСенга аҳволимдан арз қилдим.Жавоб бердинг Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангrdquo Зумар, 53.Айтдим Ҳеч ким қалбимни тушунмайди, таскин беролмайдиrdquo.Жавоб давоми...

2201 14:33 / 27.03.2017
Расулуллоҳни эсласам, оламларга раҳмат бўлган улуғ зотни эслайман.Расулуллоҳни эсласам, қиёматгача барча инсонларга юборилган сўнги пайғамбарни давоми...

2655 10:33 / 24.03.2017
Бурунни ювиш истиншоқ фойдалари.Инсон ўпкасига чанг ва заҳарли моддалардан холи бўлган тоза ҳаво керак. Ўпкага кирадиган ҳавонинг намлик даражаси 80 бўлиши лозим. давоми...

2783 14:40 / 22.04.2017