1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Абу Бакр (10-қисм)

16:28 / 21.04.2017 4506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ

САҲОБАЛАР САЙЙИДИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар 

АБУ БАКР – ДОИМО ҒОЛИБ

(10-қисм)

Бир куни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини тугатибмасжиддан чиқар эканлар, асҳобдан сўраб қолдилар:

—  Бугун ораларингизда рўза тутган борми?

—  Мен рўзадорман, эй Аллоҳнинг расули. Кечаси рўза тутмоққа ният қилган эдим, саҳарда рўзадор бўлдим, – дедилар Абу Бакр розияллоҳу анҳу.

Шундан сўнг Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам яна саҳобаларидан сўрадилар:

—  Бугун қайси бирингиз бемор биродарининг аҳволидан хабар олди?

Бунга жавобан ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу изоҳ бердилар: — Ҳозиргина бомдодни ўқиб чиқдик-ку, касал кўргани энди борсак бўлади.

Аммо Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу ишда ҳам илғор бўлган эканлар:

—   Мен беморнинг ҳолидан хабар олдим, эй Аллоҳнинг расули. Абдураҳмон ибн Авф бетоб экан. Масжидга келаётиб унинг уйига кирдим. Ҳолидан хабардор бўлиб, кейин намозга етиб келдим, – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна саволга тутдилар:

—  Ичларингизда ким бугун садақа берди?

Яна ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳожиржавоблик қилдилар:

—  Ё Расулуллоҳ, энди бирга намоз ўқиб чиқдик-ку, ҳали ҳеч ким садақа қилишга улгургани йўқ.

Ҳазрат Абу Бакр бунга ҳам улгурган эканлар:

—  Мен, эй Аллоҳнинг расули. Масжидга кираверишда бир тиланчи турган экан. Мен билан нмозга келаётган набирамнинг қўлида нон бор эди. Шундан бир бўлак синдириб тиланчига бердим.

Бу гапни эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда севиниб кетдилар ва мамнун ҳолатда Абу Бакр га шундай дедилар:

—  Сизни жаннат билан хурсанд қиламан, сизни жаннат билан хурсанд қиламан!

Мадина кўчаларидан бирида ҳеч кими йўқ, қаровсиз қолган, бунинг устига икки кўзи ожиз бир кампир яшарди. Унинг қийналиб қолганидан хабар топган мусулмонларнинг адлия ишлари масъули ҳазрат Умар ибн Хатгоб бояги кампирни топиб, унга хизматларини таклиф этдилар:

—  Онажон, яқинларингиз ҳам, фарзандингиз ҳам йўқ экан. Ҳар куни ўзим келиб хабар олиб тураман. Уйларингизни тозалайман, таом тайёрлаб бераман, таҳоратингизга ҳам қарашаман. Хуллас, сизни машаққатлардан озод қиламан. Аммо хизматим миннатга айланмасин, бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмайсиз.

Бир неча кундан кейин ҳазрат Умар кампирникига келсалар, уйлар чиннидай тозаланган, ҳамма ёқ ораста, тартибли, кампирнинг олдида егани таом ҳам турибди. Ҳазрат Умар таажжубланиб:

—  Эй онажон, ахир ўзим хабар оламан, ҳеч кимга айтманг, дегандим-ку! – дея ўпкаландилар.

—  Мен ҳам ҳеч кимга ҳеч нарса деганим йўқ, – деди кампир.

Ҳазрат Умар: «Мендан олдин савоб ишга қўл урган киши ким бўлдийкин? » деб тахмин қилиб турувдилар ҳамки, ичкаридан мўминлар амири, улкан Ислом давлатининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу чиқиб келдилар. Ҳазрат Умар:

— Сиз... сизмисиз, эй амирул-мўминин, жоним сизга фидо бўлсин, – дедилар-у, тиллари бошқа сўз демоққа ожиз қолди.

Икковлон бирга кетишар экан, ҳазрат Умар ҳайратларини яшира олмай: «Қайси ишда сиз билан мусобақалашай, десам, ҳаммасида мендан ғолиб чиқасиз!» деб тан олдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1073 11:00 / 19.05.2023
Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розияллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розияллоҳу анҳуда давоми...

2376 13:00 / 20.02.2022
Муовия ибн Абу Суфённинг халифалик даврларида Ислом Атлантик океани қирғоқларигача етиб борди. Бу даврда у кишининг Ислом учун қилган хизматлари ҳақида кўп давоми...

10360 20:16 / 21.04.2017
Биз сўз юритмоқчи бўлган саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм ал Музаний бўлиб, жоҳилият пайтида исмлари Абдулуззо эди. Мадинага келганларида Набий давоми...

2841 19:00 / 10.05.2022
Аудиолар

121465 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42960 14:35 / 11.08.2021