1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Ўлим бевақт келмайди… (танловга)

17:14 / 19.04.2017 4987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умр тақсим қилувчи Аллоҳ..

Ўлим бизга ўздан яқинроқ.

Минг кутганинг келмай қолар гоҳ,

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Насиб қилмас баъзан йиғганинг,

Дунёни деб ҳеч урмагин оҳ.

Ажиб ҳолат беғам юрганинг,

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Ризқинг қолиб кетмас дунёда

Бўлса ҳамки энг кичик ушоқ.

Ҳаёт номли тошқин дарёда 

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Гоҳ кимгадир сен етолмайсан,

Ким учундир сен асл фироқ.

Бир кун борки тарк этолмайсан…

Ўлим бевқт келмайди бироқ.


Эёддан чиқар яҳшиликларинг,

Ўзинг қилган гуноҳларга боқ.

Кўп бўлса ҳам чала ишларинг

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Ҳар ҳаромдан сақла жисмингни,

Ҳар нокасга очмагин қучоқ.

Яшасанг ҳам умрингдан мингни,

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Қалбда бўлса агар чин иймон,

Оҳиратда демаслар қашшоқ.

Дунёга биз бир зумлик меҳмон…

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Бўлса ҳамки ожиз кўзларинг,

Сақла доим қалб кўзинг уйғоқ.

Ҳақни десин мудом сўзларинг…

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Жиловлагин нафсингни бир оз,

Қўймасидан у сенга тузоқ.

Ҳавасларда этсангда парвоз,

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Аллоҳ дегин, шукр қилгин борингга,

Мусибатга сабринг қил ҳамроҳ.

Ишонсангда шу тириклик ҳолингга,

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Бир оз дунё ишларин унут.

Аллоҳ ўздан этмасин йироқ.

Кут уни,тайёр тур ва ёдинда тут:

Ўлим бевақт келмайди бироқ.


Ҳаёт синов асли,ўлим-ҳақиқат,

Келар қочқин ё бўлгин муштоқ.

Абдуллатиф! Сендан сенга насиҳат:

Ўим бевақт келмайди бироқ.


Абдуллатиф


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Огоҳ бўл ҳамиша, бу жаҳондир борйўқ,Ҳеч нарса йўқ унда, кемтиги зинҳор йўқ.Йўқ десалар, бор, деб уни қил исбот,Бор десалар, айла дадил инкор Йўқrdquo НАЖМИДДИН КУБРО давоми...

3453 16:24 / 19.04.2017
Аллоҳ борлигига келтиргансан иймон.Лек ўз ҳолингга асло назар солмассан.Билгинки, Аллоҳга қул эрур инсон.Нечун қулликни зиммангга олмассанБуюрилган бир кунда давоми...

5028 17:24 / 19.04.2017
Кўз ёши ожизлик нишонасидир,Ожизлик эса чин бандалик эрур.Рабби қаршисида кўз ёши тўкиш,Кибр ҳам ғурурдан халос бўлишдир.Қўрқув, тафаккурдан кўз ёши келса,Инсонга давоми...

6728 17:27 / 19.04.2017
Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидирrdquo.ҲадисданБисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймУлуғ марҳамат ва мағфират соҳиби бўлган, Ўзидан бошқа гуноҳларни мағфират давоми...

3448 17:07 / 19.04.2017
Аудиолар

211225 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130484 14:35 / 11.08.2021