1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

12-дарс: Маълумотларни хотирада ҳозир қилмоқ

11:44 / 18.04.2017 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Хотира.
2.Хотира фаолияти.
3.Хотирадаги табиий жараён.

Оддий инсон хотирасини фақатгина арзимас бир қисминигина ишлатиб, ҳаётдан ўтаётганини идрок қилолмайди. Аллоҳ таоло инсон хотирасига жойлаб, ана шу сабабли уни бошқа махлуқотлардан ажратиб қўйган хотира қувватидан фойдаланмоқни хоҳлаган одамга аввалги иборалар ва олдин ҳаётида рўй берган воқеаларнинг аҳамияти жуда каттадир. Ўз хотирасини фойдали йўл билан ишлатган одамга маълумотларни ҳозир қилиш қийин эмас. Аввало хотирани амали учта ўқ (асос) атрофида айланишлигини билиб олмоқ зарурдир.
1.Табъ
Бу ерда табъдан мурод, бирор бир фикр ёки лафз ё бўлмаса, бир маълумотни хотирага тошга битилган нақш сингари узоқ замонларга етадиган қилиб, собит қилишдир. Бу нарса машинани бошқаришга ўхшайди. Чунки машина бошқарувчи шофёр, ҳар бир нарсани ўз хотирасига жойлаб, сақлаб қолишга ҳаракат килади. Бунинг учун у зийрак зеҳнга муҳтождир. Баъзи бир инсонлар маълум бир шаҳарда, узоқ вақтлардан бери яшайди. У кўчаларнинг биридан ўн йилдан бери ҳар куни ўтиши мумкин. Лекин шундай бўлса ҳам ҳар куни олдидан ўтадиган нарсаларни кўпини эслай олмайди. Зеҳнда бир фикрни ўрнашиб қолиши, ўша маълумотни зеҳнга қандай қилиб жойлашлик, зеҳнни истеъдоди ва зийраклигига боғлиқ. Демак, маълумотни хотирага чоп қилиш учун воиздан ўта зийраклик ва шу маълумотни кўп маротаба такрор қилишлик талаб этилади.
2. Такрор
Такрор хотира амали учун иккинчи асосдир. Масалан: Етти яшарлик бир ўқувчи Қуръони каримни тўлиқ ёдлади. Бу қандай юз берди? Албатта бу мунтазам ва доимий такрор натижасида юз беради. Тафаккур қилиш хотирага бир лавҳани жойлаш бўладиган бўлса, такрор михлар билан уни мустаҳкамлаш сингаридир. Қанча кўп такрор қилинса, шу лавҳани мустаҳкамлаш учун болға билан михни урганга ўхшайди. Болға билан қанча кўп урилса, лавҳа мустаҳкам бўлганидек кўп такрор билан хотирага ўрнаштирилган маълумот ҳам унда жуда кўп вақтларгача сақланиб қолиши мумкин. Гоҳида сафарда сизга ҳамроҳ бўлган инсон билан танишасиз, лекин сафар тугаши биланоқ уни исмини эсдан чиқаришингиз мумкин. Аслида уни эсдан чиқармасликни жуда ҳам оддий йўли бор. У ҳам бўлса, уни чақирганда: "бек, ака, ука, биродар, ошна", деган сўзлар билан эмас, балки исмини айтиб чақириш, қачон бир нарса сўралса исмини айтиб сўраш. Агар мана шундай қилинадиган бўлса, унинг исми модомики ҳаёт экансиз хотирангиздан ҳеч ҳам ажрамайди.
3. Хотирада фикрларни бир-бирига боғлаш (фикрий боглиқлик)
Бу боғланиш воиз учун сабот бахш этади, хотира учун маълумотларни етказиб беришга ёрдам беради. Масалан: Воиз ўз нутқини ҳаётда инсонлар бир-бирига ёрдам беришлари ҳақида тайёрлади. Бунинг учун у Қуръондан инсонлар орасидаги ҳамкорлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳақидаги оятларни, сўнг ҳадиси-шарифдан иборалар келтиради. Кейин ҳозирги замон ҳаётидаги воқеийликлардан мана шу мавзуни хал қилиш учун танлаб олган маълумотларини тақдим қилади. Мана шу ерда фикрлар учта манбада бирлашмокда. Қуръони карим, ҳадиси шариф ва воқеийлик. Бу фикрлар орасидаги боғланиш, ҳар бир манбанинг ўз хусусиятларига биноан ажратиш, шу ажраган фикрларни умумий мавзуга боғлашлик билан бўлади. Аммо фикрларни учала манбада ўзи хоҳлаганидек сузиб юрадиган ҳодда тарк қилса, улар орасидаги боғланиш ноаниқ бўлиб қолади.
Нотиқ намозни фарзлиги ҳақида нутқ қилмоқликни ва бу мавзуда маълумотларни бириктирмоқликни хоҳласа, ўзидан, ўз нафсидан бу саволларга жавоб истасин!
Намознинг инсон ва жамиятга нисбатан фойдаси нима?
Нима учун намоз маълум бир белгиланган ҳолатлар билан адо этилса комил бўлади?
Банда нима учун намоз ўқишга муҳтож ?
Бандани кенг коинот билан боғлашликка намознинг таъсири қандай ?
Мана нгу саволларга жавоб топса, асосий мавзу бўлган намознинг фарзлиги ҳақидаги маълумотларни бириктирган ва бу маълумотларни зеҳнда собит, мустаҳкам қилган бўлади. Бу билан ўзига, илмига ва уни адо қилишга бўлган ишончга эга бўлади.
Инсон хотирасининг асослари ҳақида мўъжаз шарҳни муқаддам қилдик. Воиз бу асосларга кўп маротаба мурожаат қилиши лозимдир. Чунки бу асослар унга катта фойдалар келтиради, ўз нутқини Аллоҳ таоло рози бўладиган ҳамда мусулмонлар учун манфаатли шаклда адо қилишликни осон қилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламга дурудлар бўлсинРеспубликамизда Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кундан бери давоми...

5386 10:26 / 24.10.2017
1.Илмий асослар.2.Қўишмча маълумотлар.Ваъзни ташкил этилишида қайси фанга тегишли бўлишидан қатъи назар илмий асосларни иштироки лозим. Масалан жўғрофия, давоми...

3039 11:45 / 18.04.2017
1.Номутаносибликлар.2.Замон ва макон эътибори.3.Жамоатнинг ҳолати.Кўп ҳолларда ваъзга ташқи омиллар сабабли путур етади. Бу омиллар хутба матнидан узоқ бўлса ҳамки, давоми...

3919 11:46 / 18.04.2017
1. Имконият қидириш. 2. Аллоҳнинг пайғамбаридан ибрат. З. Вазиятни ҳис этиб туриш.Мусо алайҳиссалом пайғамбарликни қабул қилиб олдилар. Лекин у кишида рисолатни давоми...

4236 11:53 / 18.04.2017
Аудиолар

118776 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40727 14:35 / 11.08.2021