1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳикматли дунё 2-қисм (DVD)

17:31 / 07.04.2011 3188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикматли дунё 2-қисм (DVD)

«Ҳикматли дунё» диний-маърифий дастурининг навбатдаги Рамазон рўзасига оид сони видеотасвирга туширилди. Ушбу гўзал амални Парвардигоримиз буюрганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек адо этиш ниятида, Аллоҳ розилиги учун унинг илмини ўрганишни ҳоҳлаган юртдошларимизнинг рўза ибодатига оид саволларига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жавоб берадилар.  

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  “Ҳикматли дунё” 2-қисм “Рамазон”(DVD video)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2008
Ҳажми:  87 дақиқа  

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

 

«Ҳикматли дунё» видеодастурининг муборак Рамазон ойига бағишланган ушбу сонида қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:

 

1. Рўзадор кишининг тиш пастаси билан оғзини ювиши ҳақида
2 . Жунуб бўлган киши оғзини ёпиб, кейин ғусл қилиши мумкинми?
3. Рўзадор киши беихтиёр таом ҳидидан роҳатланиши гуноҳми?
4. Ёшликда мажбурлаб очтирилган рўзалар қабул бўлганми?
5. Ҳомиладор аёл Рамазон рўзасидан озод этиладими?
6. Хизматдаги кишилар Рамазон тунларини бедор ўтказа олмаса...
7. Ҳайит кунлари келинчакларнинг «ҳайит чойи» ҳақида
8. Эмизикли аёлнинг қазо рўзаси ҳақида
9. Вафот этган инсонга ифторликдан савоб борадими?
10. Оилада рўза тутишга норозилик бўлса...
11. Таровеҳ намозини қисқартириб ўқиш мумкинми?
12. Мусофир кишининг рўзаси
13. Вафот этган кишининг қазо рўзаларини тутиб бериш мумкинми?
14. Очликка ёки ташналикка чидолмай очиб юборилган рўза ҳақида
15. Рамазон ойининг охирги кунини белгилашдаги ихтилофлар
16. Ҳайит намозини ўқишнинг тартиб-қоидалари

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 4диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

3146 18:17 / 07.04.2013
.Руҳий тарбия,. 1жуз. .Покланиш, Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида .Руҳий тарбия, суҳбатлари олиб давоми...

3449 16:50 / 07.04.2011
Тафсири Ҳилол 26пораси МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тафсири Ҳилол, китобининг 26пораси аудио дастури. .Тафсири Ҳилол, давоми...

3034 17:03 / 07.04.2011
Ҳадис ва Ҳаёт 11жуз МР3 .Савдо, зироат ва вақф китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Савдо, зироат давоми...

3273 15:30 / 07.04.2011
Аудиолар

210994 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130254 14:35 / 11.08.2021