1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Муҳаммад ибн Абул Изз ал-Ҳанафий

15:30 / 28.03.2017 4977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«АҚИЙДАТУТ ТАҲОВИЯ»НИНГ ШАРҲЧИСИ

1– У кишининг исми ва юрти:
–У киши–Садирдин Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз ал-Ҳанафий ал-Азроъий ад-Димашқий.
2–У кишининг туғилишлари:
–У киши 731ҳ. санада Димашқда туғилганлар.
3–У кишининг вазифаси:
–У киши олдин Димашқда, кейин эса Миср диёрида Қозиюл қуззот–қозилар раиси–бўлганлар. У кишининг вақтларида бу вазифага Султон томонидан тайин қилиниб, оммавий ҳаётда муҳим ўрин тутган.
4–Ибн Абул Изз яшаган аср:
–Ибн Абул Изз яшаган давр сиёсий жиҳатдан жуда ҳам ёмон ва ўта кетган заифҳол бўлган. Чунки, ўша вақтда Ислом юртлари кичик-кичик давлатлардан иборат бўлиб, уларда ажам ва мамлук ҳукмдорлар ҳукм юргизар эдилар. У вақтда халифаликнинг исми ва расми-дан бошқа нарсаси йўқ эди. Амалда эса, сиёсат мазкур ажам ва мамлуклар томонидан юритилиб, улар кимни хоҳласа бўшатар, кимни хоҳласа таъйин қилишар эдилар. Ана шундоқ вақтда Ибн Абдул Изз одамлар орасида ҳақ ва адолат ила ҳеч бир маломатчининг маломати-дан қўрқмасдан ҳукм юритар эди.
Шунинг учун ҳам илмий асарлар кам бўлди, зеҳнлар кирлашиб, одамлар аслий ва фаръий масалаларда ўтганларга тақлид қила бошладилар. Уламолар ўтганларнинг китобларига мурожаат қилиб, уларнинг услубида китоб таълиф қилишни бошладилар ва яхши йўлга тушиб олдилар. Ҳар бир илм бўйича қилинган баҳсларни жамлаб катта-катта китоблар ёзганлар ҳам, ёки аксинча катталарини кичиклаштириб мухтасарлар қилганлар ҳам бўлди. Ана ўша уламолар ичида улкан олим Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз ал-Ҳанафий ҳам бўлиб, у киши исломий ва арабий кутбхонага кўплаб китобларни тақдим этди. Аллоҳ таоло у кишига илм ва дин йўлида қилган хизматларига яраша мукофотларни берсин.
5–У кишининг вафотлари:
–У киши 792 ҳижрий сана Зул-қаъда ойида вафот этдилар. Аллоҳ таоло у кишининг жой-ини жаннатдан қилсин.
6–»Ақийдатут-Таҳовия»нинг шарҳлари:
–Ақийдатут -Таҳовия»ни кўпгина улуғ уламолар шарҳ қилганлар. «Кашфуз Зунун» китоби соҳиби улардан еттитасини санаб ўтган.
1.Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз ал-Ҳанафий ҳақида ҳозиргина гапириб ўтдик. Бу шарҳ «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Биз Ундангина ёрдам сўраймиз. Ундангина мағфират сўраймиз», деб бошланади. Бу шарҳ энг гўзал, энг осон, энг мукаммал, энг жамловчи ва энг манфаатли шарҳлардандир.
2. Маҳмуд ибн Аҳмад ал Ҳанафий ал- Қиннавий шарҳи. У 770 ҳижрий санада вафот этган.
3. Абу Абдуллоҳ Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Абу Исҳоқ ал-Фақийҳий ал-Ҳанафий. У ўз шарҳини: «Алҳамду лиллаҳи ҳаданаа лиҳаза», деб бошланган.
4. Шужоъиддин Ҳибатуллоҳ ат-Туркистоний (736 ҳижрий санада вафот этган.)
5.Нажмиддин ибн Бакрийс (туркча шарҳ) 952 ҳижрий санада вафот этган.)
6.Қози Сирожиддин Умар ибн Исҳоқ ал-Ҳиндий ал-Ҳанафий (733 ҳижрий санада вафот этган.)
7.Кофий ал-Ҳасан ал-Басновий ал-Иқхисорий (1025 ҳижрий санада вафот этган.)
8.Шайҳ Маҳмуд ат-Тарозий ал-Фарғоний, ал Муҳожир ал-Маданий назм қилган ва «ан-Назмул Ҳовий ли Ақийдатит Таҳовий», деб номлаган (1912 ҳижрий санада вафот этган.)
9.Ҳамасрлардан Муҳаммад Анвар ал-Бадахшоний бошланғич ва сановий мадрасалар ўқувчилари учун шарҳ қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, давоми...

6382 20:45 / 24.04.2018
Битта мазҳабни ушлаш вожибми ёки бир неча мазҳаблар ичидан ҳукмларнинг енгилини танлаб олса бўладими Бу саволга жавоб бериш учун бир гапни эслайлик. Биз икки ёки давоми...

1345 11:46 / 01.05.2025
Аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг йўли бўлмиш тавассут мактабини қўллабқувватлайдиган далиллар ҳақида сўз юритамиз. Аввал Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1180 16:20 / 23.02.2025
Мазҳабни инкор қиладиганларнинг эътирозини қаранг .Сизлар ҳадисларга амал қилмайсизлар, ҳадисларни тарк қиласизлар. Имом Бухорийнинг .Саҳиҳ,ида Абу Ҳанифа, давоми...

1130 14:52 / 08.04.2025