1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Кўпчилик кўз юмиб яшаётган айни ҳақиқат

11:47 / 27.03.2017 2756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида мен айтадиган ҳодиса айни воқелик бўлиб, бошидан кечирган инсоннинг ўзидан эшитганман. Бу воқеада фикр юритувчи барча инсонлар учун катта ибрат бор. Аллоҳ барчамизни қалб кўзларимизни очиб, ўқиб билганимизга амал қилишимизни насиб айласин. Келинг, воқеани ўз бошидан кечирган Хўжакелди домламиздан эшитайлик:



"Бу воқеа менинг ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Беруний метроси яқинидаги Республика онкология маркази биноси олдидан кўп ўтганман. Балки у бино ичида менга алоқадор киши йўқлиги учун бўлса керак, илгари ҳечам у ердаги ҳаёт билан қизиқиб кўрмаганман. Лекин амаким касалликка йўлиққанларидан кейин бу бинога адашмасам ўн мартага яқин кирдим. Ҳар кирганимда жуда кўп ҳаётий дарсларни олардим. Лекин бу бинога кирган охирги куним ҳаётимни ўзгартириб юборди, энди ҳаётга бошқа кўз билан қарайдиган бўлдим. Мен ҳаётда психолог бўлганим учун ҳаётда содир бўладиган барча ҳодисаларга таҳлилий назар билан қарайман. Амаким касал бўлиб онкология марказига келганларидан кейин у ерда ўзларига бир неча дўст орттирибдилар. У кишининг ҳамхоналаридан бири Фарғона водийсидан, иккинчиси эса Хоразм воҳасидан келган экан.
Ҳар доим келганимда улар бир-бирига ўтмишлари ҳақида гапириб берар эди. Бунинг боиси нимада экан деб ўйлаб кўрдим. Кейин билсам, охири ўлим билан тугайдиган барча беморлар одатда келжак ҳақида эмас, балки ўтмиш ҳақида суҳбат қуришни яхши кўрар эканлар. Чунки келажак ҳақида гапирай деса, унинг кўнглини қорайтирадиган, эсласа эти жимирлаб кетадиган, ҳечам қочиб қутула олмайдиган ҳақиқат, қуёш чиқса ҳам қалбини ёритолмайдиган, куни тундан фарқ қилмайдиган бир неча кунли ҳаёти қолган. Шунинг учун келжакдан кўра, яхши дамларни эслатадиган мозий ҳақида гаплашишни афзал кўрар эканлар.
Амакимнинг ҳамхоналарининг бирига тахминан 6 ой, иккинчисига 4 ой умри қолди, деган ташхис қўйилган экан. Амакимга эса 10 кунлик умри қолган деб, уйга олиб кетиш учун яқинларига хабар берган эди. Амаким ҳамхоналари билан хайрлашар экан, хоразмлик ўртоқлари ўзбеклар орасида одат бўлиб қолгани учун бўлса керак, бехосдан: "Кўришгунча биродар", деб қолди. Амаким кўзида ёш билан: "Энди қиёматга қолди, Худо хоҳласа...", дедилар. Атрофдагилар кўзларига ёш олишди. Уйга қайтдик, орадан 3-4 кун ўтгач, амаким оламдан ўтдилар.
Мен ўзимга ўзим: "Онкология марказидаги ўлимини кутиб ётган одамлар билан онкология марказидан ташқаридаги одамларнинг нима фарқи бор?! Ҳаммамиз ўламиз. Фарқ шундаки, марказдаги касалларга ўлими яқинлашгани ҳақида ташхис қўйилган. Бизники эса номаълум. Марказдаги касалга 4 ойлик умринг қолди, дейилган. Бизга эса айтилмаган. Балки биз анави 4 ойлик умринг қолди, деган одамдан кўра барвақтроқ ўлишимиз ҳам мумкин. Демак ўлимимиз куни қачонлигини билмаганимиз учун ҳам шунча ёмонликлар, дилозорликлар, бировни ҳаққини ейиш, ёлғон гапириш, туҳмат қилиш, манмансираш, ибодатдан йироқ бўлиш каби тубан ишларга қўл уриб юрибмиз эканда", дедим.
Шу ўринда Лев Толстойнинг "Иқрорнома" асаридаги бир ҳикоя ёдимга тушди: "Бир сайёҳ дашту биёбонда бир ваҳший ҳайвонга дуч келибди. Ундан халос бўлиш ниятида сайёҳ сувсиз қудуқ оғзига келибди. Аммо кўрсаки, унинг тубида катта бир қора илон ётган экан. Шўрлик сайёҳ нима қилишини билмай қолибди. Қудуққа тушмай деса, қонсираган йиртқичнинг чангалида ҳалок бўлади, қудуққа тушай деса, илонга ем бўлади. Қудуқ деворидан бир бута ўсиб чиққан экан, сайёҳ шу бутанинг шохига осилиб олибди. Борган сари унинг билакларидан қувват кетиб, орадан кўп ўтмай қисмати тугашини, икки томондан уни кутиб турган хатарнинг бирига рўпара келишини ҳис қилибди, лекин шундоқ бўлса ҳам, у бутани маҳкам чангаллаганича осилиб тураверибди. Қараса, бири қора ва бири оқ иккита сичқон у осилиб турган бутани тагидан кемираётган эмишлар. Буни кўриб турган сайёҳ энди муқаррар ҳалок бўлишини билибди".
Қиссадан хисса, ҳалиги сайёҳни ортидан қувиб келган ваҳший ҳайвон ажал мисолида, бутани кемираётган оқ ва қора сичқонлар ҳаётимизни кемириб бораётган кун билан тун мисолида, қудуқ тубидаги катта қора илон эса ўлим мисолидадир. Бу ҳаммага аён бўлган ҳақиқатдир", деб сўзларини якунладилар устозимиз Хўжакелди домла.
Аллоҳ барчамизга имтиҳон тарзида берилган бу ҳаётни Аллоҳнинг розилигини топиш учун вақтимизни зое қилмасдан хайрли амалларни қилиш билан ўтказмоғимизни насиб айласин ва барчамизни жаннатий бандаларидан қилсин, омийн.

Абу Абдуллоҳ Бухорий

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таассуб, мутаассибликmdashбу сўзлар асли араб тилидан олинган бўлиб, бирон ғоя, фикр ёки мазҳабга кўркўрона эргашиш, қаттиқ берилиш, ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ва шу давоми...

2516 16:40 / 27.03.2017
Ҳамонки, суҳбатимиз инсон умри ҳақида, шу умрдан унумли фойдаланиш ва касбкор қилиш ҳақида экан, авваламбор шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг бебаҳо давоми...

3762 14:08 / 24.03.2017
Агар банда тонг оттирганда ва кеч киргизганда, барча ғами ёлғиз Аллоҳ бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча ҳожатларини Ўз зиммасига олади. Уни қийнаб турган барча давоми...

2291 16:47 / 27.03.2017
...Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат давоми...

4023 09:59 / 24.03.2017
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021