1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Сизчи?

11:45 / 27.03.2017 2278 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салаф солиҳларнинг ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, улар суннатга амал қилиш борасида бизга гўзал намуна бўлишган. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: "Қайси ҳадисни ёзиб олган бўлсам, унга амал қилганман", деганлар. Шуни эслатиб ўтиш лозимки у киши йиққан ҳадис тўпламидаги ҳадисларнинг сони 40 мингга етади. Демак шунча ҳадисга амал қилган эканлар. 


Суннатга амал қилиш борасида Аҳмад ибн Ҳанбал: "Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини мана бундай қирганлар, деган маънодаги ҳадисни эшитсанг, сочингни бир толасини бўлса ҳам худди Пайғамбаримиз қирганларидек қиргин", деганлар.

Инсон бир кун бўлсада ўз суюкли Пайғамбари билан бирга яшаб, сўзида, амалида, юриш-туришида, инсонлар билан бўлган муомаласида, унга рўбаро бўлган муаммонинг ечимида у зотдан ўрнак олиб, суннатларига эргашиб яшаса қандай ҳам улуғ бахт бўлади. Ахир нимага улуғ бахт бўлмас экан, у инсониятнинг афзали бўлмиш Пайғамбаримиздек улуғ зотга ўхшаб яшашга уринди, у зот қилган ишларни қилди. Агар шуни бахту саодат демасак, унда нимани бахт дейиш мумкин?!

Сизчи, азиз диндош биродарим? Бир синаб кўринг! Ҳеч бўлмаганда умрингизнинг бир кунини оламларга раҳмат бўлиб келган зот Пайғамбаримиздек ўтказинг! 

Валий зотлардан бири уйига келганида аёли хомуш бўлиб: "Уйимизда ҳеч вақо қолмади", деганда ҳалиги валий зот хурсанд бўлиб, Аллоҳга ҳамд айтган экан. Бу ҳолатдан ажабланган аёли: "Уйда ҳеч вақо қолмади десаму сизнинг хурсанд бўлишингиз нимаси", деб сўрабди. Валий зот кўзида қувонч ёшлари билан: "Аллоҳга шукрки бир кун бўлса-да уйимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига ўхшабди", деган экан.  


Абу Абдуллоҳ Бухорий



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам ота онага яхшилик қилиш буюрилган. Уламоларимиз динимизда буюрилган амалларда бандалар учун албатта манфаатлар давоми...

5510 15:28 / 22.04.2017
Умр оқар сув каби жуда тез ўтиб кетяпти. Ўтган умримиз қайтиб келмайди. Муҳаммад ибн Восеъдан Қандай тонг оттирдингизrdquo деб сўрашганида у киши Кун ўтган сари давоми...

2717 10:16 / 27.03.2017
Ушбу венгерча кроссвордда Қуръони каримда зикр этилган 25 пайғамбар номлари яширинган.1. Биринчи пайғамбар, Қобил ва Ҳобилнинг отаси 4. 2. Жаброил фаришта биринчи давоми...

3968 14:20 / 15.03.2017
.Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг 45сони нисбатан қисқа бўлиб, асосан шайхимизнинг олий маҳадда таълим беришлари ва муфтийлик фаолиятлари ҳақидаги хотиралар ёдга давоми...

586 10:41 / 09.10.2023