1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Олтин олма, дуо ол!

11:32 / 27.03.2017 5071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир обрўли киши ичкиликбозликдаги шерикларини шароб ичишлик учун уйига чақирибди ва мева-чева сотиб олиш мақсадида қулига тўрт дирҳам бериб, уни бозорга юборибди. Қул бозорга кетаётиб Мансур ибн Аммор суҳбат қилаётган мажлисдан ўтиб қолибди. Мансур ибн Аммор бир камбағал киши учун ёрдам сўраб: “Ким бу кишига тўрт дирҳам берса, унга тўртта дуо қиламан”, дер эди.

Ҳалиги қул хожаси берган тўрт дирҳамни камбағалга берибди. Мансур ибн Аммор унга қараб: “Қандай дуолар қилишимни истайсан”, деб сўради. 

У: “Озод бўлишни истайман”, деди. 

Мансур ибн Аммор: “Аллоҳим, унга озодликни ато эт!” деб дуо қилди ва “кейингиси нима?”, деб сўради.

У: “Аллоҳ таоло дирҳамларимнинг ўрнини тўлдириб беришини истайман”, деди.

Мансур ибн Аммор унга яна дуо қилди ва “кейингиси нима?”, деб сўради.

У: “Аллоҳ таоло хожамни тавба қилишга муваффақ қилишини истайман”, деди.

Мансур ибн Аммор унга ҳам дуо қилди ва “кейингиси нима?”, деб сўради.

У: “Аллоҳ таоло мени, сизни, хожамни ва шу мажлисда ҳозир бўлганларни мағфират қилишини истайман”, деди.

Мансур ибн Аммор унга ҳам дуо қилди. Қул хожасининг олдига қайтиб келганида, хожаси ундан: “Нима учун бунча кеч қолдинг”, деб сўради. Қул бўлган воқеани гапириб бериб, “ўзимга озодликни сўрадим”, деди.

Хожа: “Аллоҳ учун сен озодсан”, деди.

Қул: “Дирҳамларнинг ўрнини тўлдириб беришини сўрадим”, деди.

Хожа: “Сенга тўрт минг дирҳам, учинчисига нимани сўрадинг?” деди.

Қул: “Аллоҳ таоло сизни тавба қилишга муваффақ қилишини сўрадим”, деди.

Хожа: “Мен Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим, тўртинчисига нимани сўрадинг?”, деди.

Қул: “Аллоҳ таоло мени, сизни, уни ва мажлисда ҳозир бўлганларни мағфират қилишини сўрадим”, деди.

Хожа: “Буниси мендан сўралмайди, (яъни, бунисига мен қодир эмасман)”, деди. Сўнг хожа ухлаганида тушида унга: “Сен ўзингнинг қўлингдан келган, қодир бўлган нарсангни қилдинг, мен ҳам Ўзим қодир бўлган нарсани қилмайманми?, сени, қулингни, мажлисга ҳозир бўлганларни ҳамда Мансурни мағфират қилдим”, деган хитоб бўлди.


Анас ибн Молик р.а. Пайғамбар с.а.в.га ўн йил хизмат қилиб, у зот с.а.в.нинг кўплаб дуоларини олгандилар. Жумладан қуйидаги дуоларини:  

Пайғамбар с.а.в. унинг молига барака сўраб дуо қилгандилар. Ҳазрати Анас р.а. ансорлар ичида молу-мулки энг кўп саҳобалардан эдилар. Унинг боғлари бўлиб, ҳар йили икки марта ҳосил берарди.

Фарзандларига барака сўраб дуо қилгандилар. Анас ибн Молик р.а. саҳобалар ичида фарзандлари энг кўп саҳобалардан бўлдилар. Фарзандлари ва набираларининг адади юздан ошган эди.

Умрига барака сўраб дуо қилгандилар. Ёшлари юз йилдан ошди, яъни, бир асрдан ошиқ умр кўрдилар.

Гуноҳларига мағфират сўраб дуо қилгандилар. Анас р.а.: “Мен тўртинчисини (мағфиратни) умид қиламан”, дердилар.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни дамлар серқуёш заминимиздаги бор нознеъматлар ғарқ пишган пайт, пишиқчилик, тўкинсочинлик мавсуми. Бозорларимиздаги манзарадан кўз қувнайди. Инсон давоми...

3156 18:47 / 22.04.2017
Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар давоми...

7486 14:03 / 24.03.2017
Маълумки инсон руҳ ва танадан ташкил топган. Инсон танаси кучқувват берадиган, саломатлигини сақлаб турадиган етарлича озуқага эҳтиёжманд бўлгани сингари, руҳи давоми...

3387 15:19 / 22.04.2017
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

3140 10:12 / 27.03.2017