1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Саломнинг баракаси

09:18 / 24.03.2017 3266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.

– Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси эплолмайди, рухсат йўқ, – деди хўжайин.


– Йўқ, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея қатъийроқ гапирди хўжайин.

– Нимага?

– Диний вазифамни адо қилишим керак.

– Илтимос, кейинроқ бор.

– Ҳажга вақт тайинланган, ишдан ҳайдасангиз ҳам, ҳақларимни бермасангиз ҳам, боришим керак.

– Муҳаммадга: «Хўжайиним Ҳанс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?

– Бўлмайди, чунки ҳаж қилиш – Аллоҳнинг буйруғи.

«Аллоҳнинг буйруғи», деган гапни эшитгач, хўжайин ўйланиб туриб деди:

– Майли, сенга рухсат бераман.

Йигит ҳажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини:

– Муҳаммадга мендан салом айт, – деди.

...Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллоҳ!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар қилди. Шунда хўжайин Ҳанснинг саломи ёдига тушди. «Расулуллоҳга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истиҳола билан айтишга қарор қилди: «Эй Расулуллоҳ! Менинг бир бошлиғим бор, исми Ҳанс, миллати олмон, насроний динида сизга салом юборди. Бўйнимда қарз бўлиб қолмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»

Шундай қилиб, йигит бошлиғининг саломини Пайғамбаримизга (с.а.в.) етказди. Маълумки, ким Набийга салом айтса, у зот, албатта, алик оладилар. Насроний Ҳанснинг саломига алик олганлари ҳам аниқ. Шу аликнинг баракотидан унинг қалбига иймон кирди. Йигит ҳали Туркиядалик пайтидаёқ Ҳанснинг мусулмон бўлганидан хабар топди ва ўша етказган саломи бошлиғининг ҳидоятига сабабчи бўлганини англади, Аллоҳга ҳамду санолар айтди.

Бир насронийки, Пайғамбаримизга салом йўллаб, шундай улуғ неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга салом йўллашдан чарчайлик?!

Аллоҳдан Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарҳақиқат, турлитуман хулқатворли одамлар орасида яшар эканмиз, албатта улардан бир қанча озоразиятлар кўрамиз. Агар ҳар бир шундай кўнгилсизлик бизга қаттиқ давоми...

6521 21:29 / 21.04.2017
Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига давоми...

3791 09:17 / 24.03.2017
...Қумсоатга ўхшаб ўтиб бораётган умримиз бирор лаҳза ҳам тўхтаб турмайди. Бу қумсоат яшаётган ҳаётини мангу деб ўйлайдиганлар устидан куладиган соатдир. Бу соат давоми...

5383 09:59 / 24.03.2017
МУҚАДДИМАОламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамду санолар ва жаноб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбаримизга саловатлар бўлсин.Бизга маълумки, Қуръони давоми...

13094 09:40 / 22.03.2017
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021