1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (17-қисм)

10:13 / 22.03.2017 5752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


86. Вафот этганингда "Жасад қаерда?" дейишади. Жаноза намози асносида "Жанозани олиб келинглар" дейишади. Дафн этишаётганда "Маййитни олиб келинглар" дейишади. Эътибор берган бўлсанг, исмингни эслашмайди. Шундай экан, қабиланг, мансабинг, насабинг сени алдаб қўймасин!

87. Эй Аллоҳ! Ким торлик устида, юраги сиқилган ҳолда ухлаган бўлса, уни кенглик, хотиржамликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ! Ким маҳзунлик, хафалик устида ухлаган бўлса, уни ҳурсандчилик, шодликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ! Ким бемор ҳолда ухлаган бўлса, уни соғлом, офиятга эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ! Ким қийинчилик устида ухлаган бўлса, уни енгилликка эришган ҳолида уйғотгин!

88. Али розияллоҳу анҳу: “Дунё ва охират машриқ билан мағриб кабидир. Агар улардан бирига яқинлашсанг, бошқасидан узоқлашасан” дедилар.

89. Уйингнинг ҳажми ҳар қанча катта бўлса ҳам, машинанг ҳар қанча янги бўлса ҳам, банкдаги ҳисоб рақамингдаги пулинг ҳар қанча кўп бўлса ҳам, қабрларимиз доимо бир хил узунликда ва бир хил кенгликда қилиб кавланади. Шундай экан, ТАВОЗЕЪЛИ БЎЛ!

90. Гапиролмайдиган киши Аллоҳнинг Китобини тартил билан ўқишни орзу қилади.

Эшитолмайдиган киши Аллоҳнинг Китобининг тиловатини эшитишни орзу қилади.

Кўролмайдиган киши Аллоҳнинг Китобини кўришни орзу қилади.

 Бизни эса, телефонларимиз ҳалок қилди. Яъни телефонларга кўп вақт сарфлаб, Қуръонни кам ўқияпмиз.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. давоми...

3953 05:00 / 01.03.2017
Муроқаба.Муроқаба, зийраклик билан қаттиқ кузатиб боришдир. Нафси билан шартлашган банда уни муроқаба қилиб туриши лозим. Нафсни зинҳор муроқабасиз, ўз ҳолига давоми...

2873 20:07 / 14.11.2018
Билингки Киши ўз вақтларидан унумли фойдаланиши ва уни беҳуда кетишидан хавф қилиши, бир макондан бошқа бир маконни орзу қилиш эмас. Шунингдек киши айни пайтда, у давоми...

3867 05:00 / 01.03.2017
.Муҳаббат, сўзи .ҳубб, ўзаксўздан олинган бўлиб, аслида лозим тутиш ва сабот маъносини англатади. Бирор нарсага муҳаббат қўйган одам мазкур маҳбубни лозим тутади давоми...

7454 05:00 / 28.02.2017