1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом

14:27 / 15.03.2017 3374 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуонинг кони ва санонинг манбаъи бўлган бу жамлаш толибларнинг тилларида ёд олинган ва ботил аҳлининг уни бузиб ўзгартиришларидан сақлангандир. Бу китобдаги дуоларнинг санади Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганлиги ва у зоти бобаракотга нисбат бўлганлиги учун “Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” деб номладим. Ундаги дуоларни ёд олиш, маъноларида таьаммул-фикр қилиш ва унинг мазмунига амал қилиш сиз азиз китобхонга лозимдир.

Бизни имонга чақирган, Қуръон билан ҳидоят қилган, фазл-эҳсони ила дуоимизни қабул этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ҳақ даъватга чақирувчи халқларнинг саййидига салавоту-саломлар бўлсин. Ва у кишининг аҳли-байтлари, саҳобалари, тобеъинлари, унинг калимасига чақирувчи жамоалари ва унинг миллатида унинг умматига риоя қилувчиларга ҳам саломлар бўлсин. Аммо, баъд:

Роббисининг мағфиратини умид қилувчи, дуо қилувчи банда айтадики: Алий ибн Султон Муҳаммад ал-Қорий – Аллоҳ уларнинг айбларини беркитиб гуноҳларини мағфират қилсин – Муътабар шайхларнинг вирд-дуоларига ва ҳурматли уламоларнинг ҳизб-вазифаларига таяниб қолган баъзи соликларни кўрганимда, баъзилари сайфий-дуо ва исмий қирқликка таяниб қолганларини кўрдим. Баъзи авом кишилар эса иснодида айб, мавзуълиги (тўқиб чиқарилганлиги)да шубҳа бўлмаган айбли дуоларга чегараланиб қолганларини топдим. Шунда машҳур ва мўътабар саналган китоблар имом Нававийнинг “Ал-Азкор” (зикрлар) китоби, Жазарийнинг “Ҳисн” (қўрғон) китоби, Суютийнинг “Ал-Калимут-тоййиб” (пок калима), “Ал-жомеъайн” (кичик ва катта жомеълар), “Ад-Дурр” (дур) китоблари, Саховийнинг “Ал-Қовлул бадийъ” (гўзал сўз) каби китобларда гўзал ҳадислардан маьсур дуоларни жам қилиш фикри уйғонди. Муқаддимада Қуръоний дуолар билан бошлаб ва охирида нуроний танланган Муҳаммадий салавотлар билан хотималаган ҳолда, бу (хайрлик ишга) чақирувчининг ҳаққига дуо қиладиган кишининг дуосини умид қилган ҳолда бошладим. Чунки, яхшиликка далолат қилувчи уни бажарган кабидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолодан меҳнатимни машкур ва қасдимни мабрур этишини сўрайман.
Дуонинг кони ва санонинг манбаъи бўлган бу жамлаш толибларнинг тилларида ёд олинган ва ботил аҳлининг уни бузиб ўзгартиришларидан сақлангандир. Бу китобдаги дуоларнинг санади Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганлиги ва у зоти бобаракотга нисбат бўлганлиги учун “Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” деб номладим. Ундаги дуоларни ёд олиш, маъноларида таьаммул-фикр қилиш ва унинг мазмунига амал қилиш сиз азиз китобхонга лозимдир. Чунки, у мунжиёт ва муҳликот дуоларга тўла китобдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақтовга сазовор хислатни ва бахт келтирувчи дўстликни бирортасини ҳам тарк этмай барчасини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолодан сўраб талаб қилганлар. Ва бирор хунук иш ёки ёмон хулқлар бўлсин ундан паноҳ тилаганлар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло у зоти бобаракотнинг шарафлари, азаматлари, улуғликлари ва ҳурматларини зиёда қилсин.
Бу пайғамбарликни давом эттириш йўлини мукаммаллаштиришдир. Агар уни ҳар куни ўқишга қодир бўлсангиз бу ғоят гўзал ишдир. Бўлмаса ҳар жумъада, унда ҳам бўлмаса ҳар ойда, унда ҳам бўлмаса ҳар йилда ва унда ҳам бўлмаса умрда бир марта ўқиш ғаниматдир. Агар бундаги дуоларни Арофотда ўқишни ирода этсангиз ҳожатларингиз қабул бўлиши учун:

– Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, ёлғиз Ўзи, шериги ҳам йўқ, (барча) мулк ва (барча) мақтов Унгадир ва У барча нарсага қодирдир – калимасини юз марта, ихлос сурасини юз марта,

– Аллоҳ покдир, Аллоҳга ҳамдлар (бўлсин), Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир – калимасини юз марта, истиғфорни юз марта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни юз марта, дуоларнинг ораларида талбия, йиғи ва зору-тазарруъни зиёда қилинг.

Муаллиф

Мутаржим ЗУФАРЖОН ШОСАЛИМОВ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таассуб, мутаассибликmdashбу сўзлар асли араб тилидан олинган бўлиб, бирон ғоя, фикр ёки мазҳабга кўркўрона эргашиш, қаттиқ берилиш, ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ва шу давоми...

2482 15:48 / 22.04.2017
Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб р.а. Шомга келганларида унинг олдига қора кийим кийган ёшлари улуғ қария роҳиб келади. Умар р.а. уни кўриб йиғлайди. Шунда Умар давоми...

2890 15:35 / 22.04.2017
Радио эшиттиришлардан бирида тингловчиларга бир савол берилиб, ўша саволга тўғри жавоб берган иштирокчига жуда қиммматбаҳо совға эълон қилинди. Ўша савол давоми...

3682 15:27 / 22.04.2017
Солиҳ салафлардан бири шогирдига Агар шайтон сени хато ишга васваса қилса, нима қиласанrdquo, деб савол берди.Шогирд Унга қарши курашаманrdquo, деди.Устоз Яна қайта давоми...

2299 15:14 / 27.03.2017