1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Никоҳ узуги...

14:21 / 15.03.2017 9174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келин-куёв никоҳ вақтида бир-бирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми? Нима учун узук айнан тўртинчи бармоққа тақилади?

Жавоб: Шариатимиз эркакларга тилла тақинчоқларни ҳаром қилган. Бу нарса аслида христианларнинг учхудолик эътиқодига бориб тақалади. Лондонда чоп этиладиган «WOMAN» («Аёл») номли журналнинг 1960 йил 19 март сони, 8-саҳифасида ушбу савол-жавоб чоп этилган:

— Why is wedding ring placed on the third finger of the left hand?

Нима учун никоҳ узуги чап қўлнинг тўртинчи бармоғига тақилади, деган саволга журналнинг савол-жавоблар бўлими муҳаррираси Анжела Талбот шундай жавоб беради: -

— There is the ancient origin whereby the bridegroom placed the ring on the tip of bride's left thumb, saying: «In the name of the father* on the first finger, saying: «In the name of the son» on the second finger, saying: «And of the Holy Ghost», on the word «Amen», the ring was finally placed on the third finger where it remained.

— Бу удум қадимий одатларимизга бориб тақалади. Аслида қоидаси бундай: куёв узукни келиннинг бош бармоғига қўйиб: «Ота номи билан» дейди. Сўнгра кўрсаткич бармоғига қўйиб: «Ўғил номи билан», дейди. Сўнфа учинчи бармоққа қўйиб: «Муқаддас Руҳ номи билан», дейди ва охирида «Амин» деб тўртинчи бармоғига тақиб қўяди».
Бу эътирофдан келиб чиқадики, «никоҳ узуги» ҳам, уни келин-куёв бир-бирига тақиб, қўйишию кейин тақиб юришлари ҳам диёримизга совет замонида кириб келган, аслида христианларнинг диний маросимларидан бири бўлган бегона одатдир. Афсуски, биз ҳар жиҳатда шон-шарафларга бурканган мусулмон аждодларимизнинг бугунги болалари нима ўзимизники, нима бегоналигини фарқлаёлмай қолдик.

Ҳидоят журнали 2002 10 сонидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувига билдирилган энг давоми...

2222 17:19 / 20.09.2023
Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар, барчангиз Одамнинг фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Арабнинг ажамдан устунлиги фақат тақводадир. Ҳазрати давоми...

3682 16:46 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло айтади Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг Ўзи унга Етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишига Етувчидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун давоми...

2682 10:07 / 24.03.2017
Гоҳгоҳида молини йўқотиб, масжид имом домлаларидан жамоъатга эълон қилишни сўраб мурожаат қиладиган намозхонлар, уларнинг илтимосига биноъан фалончининг фалон давоми...

3695 15:43 / 22.04.2017