1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Суннатга муҳаббат

10:16 / 18 февраль 880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ Тҳана Бҳаван қишлоғидан бироз наридаги бир қишлоққа таклиф сабабли кетаётган эдилар. Муҳтарама аёллари ҳам бирга эди. Чангалзор бўйлаб пиёда борардилар. Йўлда улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Чангалзорнинг ўртасига етганларида, шундай хаёл алҳамдулиллаҳ, шу пайтга қадар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўп суннатларига амал қилиш тавфиқи бўлган, лекин аҳлия билан мусобақалашиб югуриш суннатини бажариш имкони бўлмаган эди. Ҳозир шу суннатга ҳам амал қилиш имкони бўпқолди. Аниқки, ўша пайтда пойга чопишга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдан бошқа бирор эҳтиёж йўқ эди. Шундай қилиб, Ҳазрат аҳлиялари билан мусобақалашиб, у суннатга ҳам амал қилиб олдилар. Суннатга эргашишга ҳарислик ана шудир. Яхши ишларга ҳарислик ана шудир. Ажр-савоб олишга ҳарислик ана шудир.

Бир аёлнинг суннатга эътибори

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ бир куни шундай дедилар: «Бир неча кун уйга келганимда қовоқ пиширилганини кўрдим. Шунда аҳлиямдан: «Нима сабабдан ҳар куни қовоқ пиширасиз?» деб сўрадим.

У: «Бир китобда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни ёқтирганларини ўқиб қолдим. Кейин, бозорда қовоқ кўрсанг, олиб келиб тур, деб ходимга буюрдим. Токи, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомлари уйимизда пишиб турсин, дедим», деб жавоб қилди. Аҳлиямнинг оғзидан бу гапни эшитганимда, бутун танам жимирлаб кетди. Бир аёл, бозорда қовоқ учраса, олиб келиб тур, деб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий суннатларига шунчалик эътибор қиляпти. Биз илм даъвогарлари эса, ҳадисларни ўқиймиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини таълим оламиз, бироқ бунчалик эътибор бермаймиз...»

Ҳазрат Таҳонавий сўзларининг давомида айтадилар: «Шундан кейин ҳаётимни таҳлил қилдим. Барча ишларни ташлаб, уч кунда қанча суннатга амал қиламан ва қанчасига амал қилмайман, тафтиш қилиб чикдим... Алҳамдулиллаҳ, уч кунлик меҳнатдан кейин амал йўли очилиб кетди ва шундан кейин мен қолган суннатларга ҳам амал қиламан, деб аҳд боғладим».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд деган бир одам яшаган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолнинг сифатларига ўхшагани учун давоми...

3807 12:16 / 26.05.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни туш кўрдилар. Тушларида саҳобалар билан биргаликда Маккага кириб, Каъбани тавоф қилаётган эканлар. Уйқудан тургач, давоми...

3355 10:08 / 17.12.2024
. . . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1988 16:08 / 25.11.2024
Ҳидоят Луғатда тўғри йўлга бошлаш, бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйиш .ҳидоят, деб аталади. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Ҳодий ndash яъни Ҳидоят қилувчидир. давоми...

1098 12:12 / 13.12.2025