1447 йил 15 шаъбон | 2026 йил 03 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Икки томонлама ташриф ва тажриба алмашинувлари эътироф этилди

18:11 / 02 февраль 310 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясовни қабул қилдилар.

Муфтий ҳазрат меҳмонни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда бўлаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаш баробарида дўстона муносабатлар туфайли ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, хусусан, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси диний идоралари ўртасида имзоланган меморандум доирасида диний-маърифий, илмий-маданий соҳаларда ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, ўтган йиллар давомида биргаликда ўтказилган халқаро анжуманлар, уламолар мулоқотлари, ташрифлар ва тажриба алмашинувлар жуда ҳам фойдали бўлаётгани эътироф этилди. 

Ўз навбатида Рушан ҳазрат Аббясов самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, Муфтий ҳазратларига мазкур мамлакат мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдиннинг салом ва табригини етказиш баробарида ўзларига қулай вақтда икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун Россия Федерациясига расмий сафар қилиш таклифини тақдим этди. 

Мулоқот давомида Ўзбекистон илм-маърифат маркази экани, Россияда фаолият юритаётган кўплаб уламолар 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таълим олгани, ҳозир ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, бу ердаги диний таълим муассасаларида хорижлик талабалар ўқиётганини эътироф этди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш, диний-маърифий, илмий ва маданий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, диний таълим ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси ndash 1442, танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. давоми...

2864 22:41 / 16.05.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими ҳамда .АlQuran.uz, порталининг раҳбари, устоз давоми...

1136 22:46 / 21.07.2025
Туркияда ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда молиялаштириш ҳажми тез орада 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Сентябр ойида бу кўрсаткич 90 миллиард давоми...

1309 14:29 / 03.11.2023
Қардош қозоқ тилига таржима қилинган .Руҳий тарбия, китобининг .Покланиш, номли биринчи жузи тақдимоти ҳақида кеча хабар қилгандик. Айни пайтда Алмаата шаҳридаги давоми...

501 12:55 / 15.11.2025