1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Фақирлик, хорлик ва зулмдан паноҳ сўраш

08:21 / 03 февраль 1055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги дуода бир неча нохуш нарсалардан Аллоҳ таолодан паноҳ тилаш бор.

1. Фақирлик.

«Фақирлик» сўзи аслида фақир – умуртқа поғонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам қўлидан ҳеч нарса келмай, ўзгаларга муҳтож бўлиб, қимирлай олмай, ётиб қолади. Шунга ўхшаб, фақирлик ҳам кишига муҳтожлик келтиради.

2. Етишмаслик.

Яъни яхшилик ва хайр-бараканинг камлиги. Бу ҳам одамнинг муҳтожлиги аломати ва бошига тушган кулфати бўлади.

3. Хорлик.

Кишининг бошқалар олдида ҳақорат қилиниши хорлик бўлади. Бошқалар уни одам ўрнида кўрмаса, ҳурмат қилмаса ва у билан ҳисоблашмаса, ўша одам хор бўлади. Бу ҳам ҳар қандай одам учун катта мусибат бўлади.

4. Зулм қилиш.

Бу ишни қилган одам золим бўлади. Золимнинг кимлигини ва зулмнинг оқибати қандай бўлишини ҳамма яхши билади.

5. Зулмга қолиш.

Бунга дучор бўлган одам мазлум дейилади. Бу ҳам ҳеч кимга муносиб кўрилмайдиган ҳолатлардандир.

Уламолар «Ушбу дуолардан мурод умматга таълим беришдир», деганлар.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мунажжия салавоти Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва аъла али саййидина Муҳаммадин солатан, тунажжийна биҳа мин жамиъил давоми...

2673 04:29 / 28.08.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир,, давоми...

2118 10:16 / 11.09.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

5039 13:00 / 03.08.2021
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозидан фориғ бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир, сўнгра давоми...

2553 14:20 / 09.02.2023
Аудиолар

231366 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149894 14:35 / 11.08.2021