1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафқатлари

12:25 114 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир ишга юбордилар. Мен уйдан ўша иш учун чиқдим. Йўлда болалар ўйнаётганини кўрдим. (Ўзлари ҳам ёш бола эдилар). Мен ҳам улар билан ўйнаб кетдим. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени нимага юборганларини унутдим. Анча вақт ўтгач, эсимга тушди. Буюрилган ишни қилмасдан ўйинга берилиб кетганим учун ташвиш уйғонди. Аммо уйга қайтганимда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак қўллари ила ўша ишни қилиб қўйганларини кўрдим. Лекин у зот, сени фалон иш учун юборган эдим, нега қилмадинг, деб хатто сўраганлари ҳам йўқ».

Имом Муслим ривояти.

Афв ва кечирим

Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш — шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши оддий ҳол. Хатоларни авф этиш эса, ҳамма ҳам қила олмайдиган, охиратда шараф бўладиган хислатдир. Европалик бир файласуф: «Оловни ҳаддан зиёд ёқиб юборма, душмандан олдин ўзингни куйдириб қўймасин», дейди.

Бир одам Ҳазрати Абу Бакрга: «Мен сени шундай ҳақорат қиламанки, у сен билан бирга қабринггача боради», деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Сенинг ҳақоратинг қабргача мен билан эмас, балки ўзинг билан бирга боради», дедилар. Хуллас, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унинг ахлоқсизлигига эътибор ҳам бермадилар. Қуръони Карим жоҳил кишилардан юз ўгириб ўтиб кетишни ва беҳуда ишлардан батамом сақланишни таълим берган ва таъкидлаган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Хизматкоримнинг хатоларини неча маротаба авф қилайин?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қилмай жим турдилар. У яна қайта сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар куни етмиш маротаба» дедилар.

(Имом Термизий ривояти).

Ҳадисдан тушуниладики, хатоларни афв қилишнинг ҳадди белгиланган эмас. Агар ходим ҳар куни етмиш маротаба хато қилса ҳам, уни кечириш гўзал хулқ ва раҳм-шафқатнинг талабидир.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг давоми...

4149 12:30 / 24.12.2018
Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади,, деб сўрашганида .Гўзал давоми...

2301 17:32 / 19.01.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқдилар. Улар бир жойда дам олиб ўтиришганда бир аъробий келиб баланд овозда деди Эй МуҳаммадНабий соллаллоҳу давоми...

5782 09:04 / 06.05.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша давоми...

2147 09:01 / 06.10.2025