1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа)

19:30 / 24 январь 494 pdf Ўқиш режими + -

21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида “Саҳиҳи Бухорий” асари хатми кутуб қилинишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда олий диний таълим муассасалари раҳбарияти, устозлар ва талабалар иштирок этишди.

Мазкур тадбирларда сўзга чиққан нотиқлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан хатми кутуб тадбирлари сони ортиб, узлуксиз давом этаётгани, хусусан, “Саҳиҳи Бухорий” хатми кутуби – ҳадис ва суннат борасидаги илмларни бойитиш, билим ва тажриба алмашиш каби манфаатлар билан бирга диёримизга барака ва раҳмат бўлиши алоҳида қайд этилди. 

Жумладан, Тошкент ислом институтида Қуръон тиловати билан бошланган маросимда институт ректори Уйғун Ғофуров тадбирни кириш сўзи билан бошлаб берди. 

Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, хусусан, диний таълим муассасалари фаолияти ва таълим сифати тубдан яхшиланаётгани, ана шундай хатми кутублар ўқилиши йўлга қўйилгани тўғрисида сўзлади. 
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси  доценти Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Саҳиҳи Бухорий” асарини хатми кутуб қилиб ўқишнинг фазилатлари ҳақида гапирди. Катта ўқитувчи Фахриддин домла Маманосиров эса хатми кутуб қилиш тартиби, шартлари ва одоблари ҳақида эслатиб ўтди.

Устозлардан яна бири – Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов хатми кутубни бошлаш рамзи сифатида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг аввалги ҳадисларини ўқиб берди. 
Бошқа ҳудудларда ҳам шу тартиб асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг хатми кутубига киришаётган талабаларга дуолар берилди. 

Маълумот ўрнида, тарихимизда “Қуръони карим” хатм қилингани каби “Саҳиҳи Бухорий” ҳам ёзилганидан буён тўлиқ ўқилиб, хатм қилиниб, ундан барака ҳосил қилинган. “Саҳиҳи Бухорий” тўлиқ ўқилиб, хатмдан сўнг қилинган дуолар ижобат бўлгани жуда кўплаб тажрибалардан ўтган ҳақиқат. 

Аллоҳ таоло “Саҳиҳи Бухорий” хатмига киришган устоз ва толиби илмларга куч-қувват бериб, бу эзгу анъана туфайли юртимизда тинчлик-офият, хайру барака зиёда бўлишини насиб айласин.   

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2959 16:08 / 05.03.2020
Бугун халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo иштирокчилари Самарқанд бўйлаб ўз зиёратлартни давом эттиришди.Меҳмонлар Абу Мансур алМотуридий, Шоҳи Зинда давоми...

3327 14:36 / 12.11.2018
Туркиянинг .Оқ масжидида осойишталикни кўрган британиялик аёл мусулмон бўлишга қарор қилди. Бу инглиз аёл 2 йил аввал Туркияга саёҳат қилади ва .Султон Аҳмад, номи давоми...

3091 11:00 / 02.04.2021
Бугун, 19 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди 1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1914 09:00 / 19.10.2021