1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Муҳассир водийси тарихи

10:15 / 22 январь 895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Муҳассир» – «чарчаш», «юришдан тўхтаб қолиш» ёки «ҳасратда қолиш» маъноларини билдиради.

Ибн Қайюм: «Бу водийнинг Муҳассир деб номланишига сабаб

— Абраҳанинг филлари мана шу ерда юришдан тўхтаб қолди. Аллоҳ ушбу ерда филларни ва фил эгаларини ҳалок қилди», дедилар.

Ҳожи Муздалифадан Минога қайтиш асносида бироз тез юриши суннат амалдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича, «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳассир водийсига келсалар, бироз ҳаракатга тушиб етиб келардилар» («Саҳиҳи Муслим»).

Яна Ибн Қайюм: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳассир водийсига келсалар, туяларини бироз ҳаракатлантириб, юришни тезлатардилар. Аллоҳнинг душманларига азоб тушган ердан мана шундай тарзда тез юриб чиқиб кетардилар. Чунки бу ерда Аллоҳ бизга хабар берган фил соҳиблари ҳалокатга учрашган», дедилар.

Бошқа жиҳатдан Муҳассир водийсида жоҳилиятдаги араблар тўхтаб, ота-боболарини мақтаб, фахрланишар ва улар қилган ишларни эслашар эди. Шариат уларга хилоф қилган ҳолда у ердан тез ўтиб кетишни жорий қилди. Умар розияллоҳу анҳу Муҳассир водийсидан тез ўтишга ишора қилиб: «Биз: «Биз насоро динига мухолиф бўлган ҳолда сендан безовта бўлиб ўтамиз», дедилар.

Мино билан Муздалифа орасидаги ҳудудга кўрсаткич белги қўйилиб, унга «Муҳассир водийси» деб ёзиб қўйилган. Бу ер ҳаром бўлиб, маросим жойи эмас.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳaж бир ошиқона ибoдaтдир. Aллoҳга қулчилик қилишга oшиқ бўлгaн бaндa дунёнинг ҳaр нaрсaси билaн xaйрлaшиб, телбаларча сафарга равона бўлади. Кулфaт вa мусибaтлaргa пaрвo давоми...

3673 05:00 / 16.01.2017
Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун .Хайф масжиди, деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага, яъни тош отиш давоми...

722 13:58 / 24.12.2025
1524. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.Албатта, у умра унинг ҳажнинг Аллоҳнинг Китобидаги дугонасидир. .Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг,, деди,.Шарҳ Дарҳақиқат, давоми...

10018 15:57 / 13.08.2017
. , . , . давоми...

1795 16:06 / 12.06.2025