1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди

21:02 / 15 январь 72 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилдилар. 

Мулоқот чоғида икки давлат Раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. 

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дор ал-ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди. 

Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки юртни чуқур тарихий дўстлик, тамаддун ва маданий ришталари боғлаб туриши, хусусан, буюк ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний Мисрда Нил дарёси сувининг миқдорини ўлчайдиган “Нилометр” асбоби ихтироси ва асли ўзбекистонлик Аҳмад ибн Тулун ҳомийлигида Миср диёри илм-фан ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшгани, шунингдек, мамлакатдаги “Ўзбекия” номли даҳа гўзал боғлари билан ажралиб туришини алоҳида қайд этди. 

Томонлар мутахассислар касб маҳоратини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш, анжуманлар ўтказиш ва жаҳолатга қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро эсдалик совғалари алмашилди. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси, Яккасарой тумани .Ракат, жоме масжиди давоми...

1809 09:30 / 22.10.2020
Аввал хабар берганимиздек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга давоми...

1952 22:26 / 08.06.2021
.Hilol Nashr, нашриёт матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани .Тоқчилик, жомеъ масжиди имом ноиби, .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув курси давоми...

1586 17:52 / 14.02.2025
Бугун .Мирза Юсуф, Бодомзор жоме масжиди имомхатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг волидаи меҳрибонлари Кимёхон Тўра ҳожи қизлари оламдан ўтдилар.Шу муносабат давоми...

3312 16:55 / 13.10.2018