1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» ҳамда «Насирул Қуръан»нашриёти ўртасида меморандум имзоланди

18:36 / 09.12.2025 666 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 9 декабр куни Малайзиянинг «Насирул Қуръан» муассасасининг раҳбари Муҳаммад Ашҳарий Абдуллатиф бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлабки зиёратларини илм ва маърифат руҳи уфуриб турган зиё маскани «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконидан бошладилар. 

Ташриф жараёнида малайзиялик меҳмонлар нашриётнинг бош дўкон расталаридан жой олган диний-маърифий асарлар, турли мавзудаги китоблар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари, ҳаёт йўллари, қолдирган асарлари, буюк шахснинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида зиёратчиларга маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти билан ҳам танишиб чиқдилар.

Сўнгра меҳмонлар «Hilol Nashr» нашриётининг босмахонасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган иш жараёни билан танишдилар, китоб чоп этилишининг ҳар бир босқичини кўздан кечириб чиқдилар. 

Ташриф доирасида «Насирул Қуръан» нашриёти раҳбари Муҳаммад Ашҳарий Абдуллатиф бошчилигидаги делегация «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги мажмуани зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида масжид хонақоҳи, унинг ҳузурбахш муҳити ва яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларнинг зиёратлари давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани қайд этилди. 
Учрашув жараёнида икки нашриёт ўртасидаги ҳамкорлик ва истиқболли режаларни юксак даражада амалга ошириш мақсадида «Hilol Nashr» ҳамда «Насирул Қуръан» нашриётлари ўртасида меморандум имзоланди. 
Малайзиялик меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

8773 19:58 / 25.01.2018
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, .Олтин силсила, илмий лойиҳаси ҳамда .Ҳилол, диниймаърифий журнали таҳририятлари илмийижодий жамоаси бугун, 18 давоми...

1711 07:11 / 18.05.2021
Бугун, 12 октябрь куни соат 1000 да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида давоми...

2781 19:10 / 12.10.2022
Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган бош мукофоти ndash Ҳаж сафари давоми...

1445 10:37 / 12.10.2023