1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз мўминнинг меърожидир

14:06 / 07.12.2025 1033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ فَقَمِنُ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда Роббига энг яқин бўладиган пайт у саждада турганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар. Бас, сизга ижобат бўлиши ҳақдир», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Намоз банданинг ўз Робби ила яккама-якка муножотидир.

Намоз мўмин инсоннинг меърожидир.

Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

Сажда эса намознинг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик энг равшан намоён бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади.

Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббига энг яқин ҳолда бўлади. Роббига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши учун ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида кўпроқ дуо қилиши керак.

Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки, азонни эшитсангиз муаззин айтаётган нарсани айтинглар,, дедилар,. давоми...

6213 05:00 / 04.01.2017
Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ибн Умар розияллоҳу анҳу совуқ ва шамолли кечада намозга азон айтди. Сўнгра .Огоҳ бўлинглар Ўз жойларингизда намоз давоми...

5050 05:00 / 09.01.2017
Ҳисом Муваафий айтади .Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ ва турли давоми...

2960 09:29 / 09.01.2024
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар давоми...

13316 05:00 / 04.01.2017