1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасалари учун қишки таътил муддати белгиланди

14:43 / 06.12.2025 765 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил муддатлари маълум бўлди.

Унга кўра, қишки таътил 2025 йил 29 декабрдан 2026 йил 10 январгача белгиланди. Дарс машғулотлари эса 2026 йил 12 январдан давом этади.

Аввалроқ, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланган эди.

Буйруққа мувофиқ, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шунингдек, талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишини қулай қилиш мақсадида Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда «Uzbekistan Airways» АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.

Жумладан, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, islom.uz портали томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаган 5 фаслдан иборат .Қуръонда зикри келган қиссалар, номли давоми...

3021 12:00 / 15.02.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги жомеъ масжид жамоаси барча мўминмусулмонларни кириб келган Рамазони шариф билан муборакбод этади.Азизлар, давоми...

2773 22:33 / 23.04.2020
ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, алоқаларни янги босқичга кўтариш мақсадида ташкил этилган фестивал 9 февралгача давом давоми...

1994 11:40 / 07.02.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давоми...

2146 17:31 / 06.05.2022