1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Кореядаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда

12:48 / 03.12.2025 683 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда бир гуруҳ юртимиз уламолари ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов, Тошкент шаҳридаги «Оқ уй» масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов, «Абу Сахий» масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Наманган шаҳридаги «Саид Азим Хўжа» масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддинов ва Бухоро вилояти Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов ватандошлар билан мулоқотлар қилмоқда. Ушбу сафарда Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Беҳзод Соипов ҳамроҳлик қилмоқда.

Имом-хатиблар Жанубий Кореядаги бир неча масжидларда юзлаб ҳамюртларимизга ҳалол ризқ топишнинг фазилатлари, ёт ғоялардан сақланиш, юртга садоқат, ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, омонатга риоя қилиш каби мавзуларда маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда.

Ватандошларимиз бундай эътибор ва манфаатли маърузалардан мамнун бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Иршоднинг Саудия бюроси Масжидул Ҳарам масжидида Қуръон ёдлаш бўйича ёзги курсни рўйхатдан ўтказиш бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда sabk интернетгазетаси давоми...

2751 10:30 / 29.05.2021
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсономон етиб келган зиёратчиларимиз эҳтиром билан кутиб олинди. Ҳамюртларимиз давоми...

1319 13:25 / 23.05.2024
Бугун, 10 май куни шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг .Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми,китобларининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тадбир давомида китоб давоми...

2549 10:48 / 10.05.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, давоми...

1405 19:34 / 24.08.2024