1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Офият сўраш

11:16 / 03 декабрь 533 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لِأَبِيهِ: يَا أَبَتِ، إِنِّي أَسْمَعُكَ تَدْعُو كُلَّ غَدَاةٍ: اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، تُعِيدُهَا ثَلَاثًا حِينَ تُصْبِحُ، وَثَلَاثًا حِينَ تُمْسِي، فَقَالَ: إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو بِهِنَّ، فَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَسْتَنَّ بِسُنَّتِهِ. رَوَى هَذِهِ السَّبْعَةَ أَبُو دَاوُدَ.

Абдурроҳман ибн Аби Бакрат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши оталарига:

«Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма! офинии фии бадании, Аллоҳумма! офинии фии самъии, Аллоҳумма! офинии фии басории. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига эргашишни яхши кўраман», деди».

Абу Довуд ривояти.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ушбу дуони қилган киши кўп хайрли нарсаларни сўраган бўлади. Инсон бу дуода сўралган нарсаларга ҳар дамда муҳтождир.

Ана ўша ўзи муҳтож бўлган нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган ҳолда, у зот айтган лафзларни такрорлаб сўраганга нима етсин?!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар .Аллоҳумма бисмика роббий вазоъту жамбий давоми...

2166 10:00 / 11.06.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

2212 09:19 / 29 март
Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо,, дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

1694 09:59 / 16 февраль
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қачон бирор иш хафалик олиб келса, бошларини осмонга кўтариб .Субҳаналлоҳил давоми...

1795 10:40 / 19.11.2024
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021