1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзига хосдир

10:40 / 02 декабрь 854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ إِلَى ﭺ ﭻ أَدْرَكَ مَا فَاتَهُ فِي يَوْمِهِ ذَلِكَ، وَمَنْ قَالَهُنَّ حِينَ يُمْسِي أَدْرَكَ مَا فَاتَهُ فِي لَيْلَتِهِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким субҳ кирганда «Субҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳуун»ни то «ва казалика тухражун»гача айтса, ўша куни ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади. Ким уларни кеч кирганда айтса, ўша кечаси ундан ўтиб кетган нарсани идрок қилади», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

Бу ривоятда ўқиб юриш тавсия қилинаётган нарса «Рум» сурасидаги уч оят – 17, 18 ва 19-оятлардир. Уларни ёдлаб, ўқиб юришга одатланган одамларга кўп нарса ваъда қилинмоқда. Жумладан, ўша кун ёки тундаги ўтказиб юборган яхшиликларнинг савобига эришади.

Мазкур уч оятнинг маънолари ва тафсири билан танишиб қўяйлик.

«Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд ‎этинг» (17-оят).

Аллоҳни поклаб ёд этишдан мурод тасбеҳ айтиш. Тасбеҳ энг аввало дилда бўлиб, сўнгра тилга кўчади. «Субҳаналлоҳ» калимасини такрорлаш тасбеҳ айтиш ҳисобланади.

«Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам (поклаб ёд этинг)‎» (18-оят).

Дунёда барча ҳамду сано, мақтов Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Сизлар Унга оқшом ва Пешин пайтларида ҳам тасбеҳ айтингиз.

«Ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин ‎тирилтирур. Шунга ўхшаш, (сиз ҳам) чиқарилурсиз» (19-оят).

Ушбу оятда ҳар доим борлиқда такрорланиб турадиган ҳолат ажойиб услубда баён қилинмоқда. Бу дунёда доимий равишда ўликдан тирик, тирикдан ўлик чиқиб туради. Ҳар бир сонияда қандайдир ўсимлик қурийди, бошқаси уруғдан чиқади. Кимдир ўлади, кимдир туғилади. Бу нарса ерда ҳам, кўкда ҳам, сувда ҳам такрорланиб туради. Сон-саноғига етиб бўлмайдиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирини Аллоҳ таоло амалга оширади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон давоми...

1067 13:44 / 13 август
. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, давоми...

1346 10:12 / 27 октябрь
Умму Холид бинти Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамийса беришди. У зот .Бу хамийсани кимга раво кўрасизлар, деб давоми...

4506 07:49 / 26.12.2018
Аллоҳумма барик лана фий Рожабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазон.Маъноси Аллоҳим, Ражаб ва Шабон ойларини бизга муборакқил, Рамазонга ҳам бизларни етказ.

5338 14:00 / 31.01.2023
Аудиолар

211034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130294 14:35 / 11.08.2021