1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тижоратчининг ажойиб зиёни

14:15 / 30 ноябрь 663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб: «Ҳазрат! Нима ҳам дей, бирор дуо қилинг. Жуда катта зиён кўрдим», деди.

Падари бузрукворим буни эшитиб, қаттиқ ғамгин бўлдилар, у кишини, бу бечора қандай мусибатга гирифтор бўлди экан, деган ўй босди. Кейин «Қандай зиён бўлди?» деб сўрадилар.

У: «Ҳазрат! Миллионлаб зиён бўлди», деди.

Падари бузрукворим: «Батафсилроқ айтинг, қанақа зиён у? Қай тарзда бўлди?» деб сўрадилар.

Шунда у одам зиёнини батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, бир савдодан миллионлаб фойда бўлиши керак экан, ўша бўлмай қолибди. Лекин, шунга қарамасдан, олдиндан бўлиб келаётган юз минглаб фойдалар давом этяпти экан. Фақат кутилган фойда келмай қолган. Савдогар шу фойданинг келмай қолганини жуда катта зиён бўлди, деб айтяпти.

Падари бузрукворим айтадилар: «Бу одам фойда бўлмай қолганини зиён деб биляпти. Яъни, бўлиши керак бўлган фойда бўлмай қолиб, жуда катта зиён бўлди, демоқчи. Аммо бу тужжор кошки шу нарсани дин ҳақида ҳам ўйласа эди. Агар шундай қилганида, дини ва охиратига жуда катта фойда бўларди ва у ҳаммамиздан ўтиб кетган бўларди. Аслида, ана шу нарсани ўйламагани унга катта зиён бўлди. Ҳақиқатда буни жуда катта зиён деса бўлади».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асарларда келишича, Мусо алайҳиссаломнинг даврларида Бани Исроилда қаҳатчилик ва қурғоқчилик юз берган экан. Шунда Мусо алайҳиссалом кишиларни тавба ва давоми...

2560 11:45 / 13.12.2024
Тўққизинчи амалАллоҳ таолони чиндан яхши кўрадиганлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг пурмаъно, ҳикматли гапларидан истифода олиш. Уларнинг олдиларида гапириш давоми...

2912 18:00 / 03.02.2021
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра .Ашҳаду давоми...

5833 15:40 / 05.11.2024
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар давоми...

6864 09:00 / 12.07.2022