1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Иордания фатво марказлари илмий ҳайъати тузилди

09:21 / 27.11.2025 575 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.
Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.

Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади.

Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади;

Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқиш ва жамоатчиликка эълон қилади;

Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.

Маълумот учун:
Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Замонамизнинг улуғ алломаси, тасаввуф дарғаларидан бири, ҳазрати мавлоно пир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳ бугун дорулфанодан дорулбақога риҳлат давоми...

1447 14:38 / 14.12.2025
2025 йил 14 апрелдан бошлаб .Uzbekistan Airways, Тошкент ndash Жидда ndash Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Компания давоми...

1608 11:08 / 15.04.2025
Ўмон Султонлигининг .Oman Observer, газетасида Ўзбекистонда Рамазон ойининг нишонланиши тўғрисидаги .Ифторга ўзбек лаззати, сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда давоми...

1817 18:00 / 13.05.2021
Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан давоми...

1880 16:06 / 08.02.2025