1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президентимиз Маҳдуми Аъзам мажмуасига ташриф буюрди

16:07 / 25 ноябрь 602 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг март ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди.

Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Ёшлик чоғларида Фарғонадаги мадрасада савод чиқариб, Самарқандда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди мавлоно Муҳаммад Қозий қўлида пирлик даражасига етишади. Кейинчалик ўзи тариқат илмига доир 30 дан зиёд асар ёзган, кўплаб шогирдлар етиштирган.

Бу зотга илм йўлидаги хизматлари учун Маҳдуми Аъзам унвони берилади. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.

Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш Баҳодир Маҳдуми Аъзам қабри устида даxма қурдирган ҳамда бу ерда йирик масжид, илм толиблари учун мадраса ҳам барпо қилган. У вафот этганидан сўнг ўз васиятига кўра, шу ерда дафн этилган. Умуман, зиёратгоҳда 50 дан зиёд қабртош сақланган бўлиб, аксарияти кимнинг шарафига қўйилгани аниқланган. Бу ерда кўплаб алломалар қаторида икки нафар Афғонистон ҳукмдори (Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим (1668 йил), Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят) ҳам дафн этилган.

Аллома мангу қўним топган зиёратгоҳда лойиҳа доирасида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳининг умумий майдони қарийб 5 гектарни ташкил этади. Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли замонавий автотураргоҳ, кириш дарвозаси, кушхона ва маъмурий бинолар, таҳоратхона, минг кишилик масжид ва қўшимча айвонлар қурилмоқда.

Таъмирлаш ишларидан сўнг бир вақтнинг ўзида 35 минг зиёратчини қабул қилиш имконияти яратилади. Авваллари 5 минг зиёратчи қабул қилинган.

Шунингдек, ҳудудда зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 40 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари ташкил этилади.

Алломанинг руҳлари ёдга олиниб, Қуръон тиловати қилинди. Президент зиёратгоҳда дарахт экди.

Зиёратгоҳни янада ободонлаштириш, боғда асрларга татигулик дарахтлар барпо этиб, ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан топшириқлар берилди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 5 май куни АҚШ сафарида бўлиб турган имом хатибларимизнинг ташрифлари ўз ниҳоясига етди ва она юртимизга қайтиш учун йўлга чиқишди.Aмерика Қўшма Штатларида давоми...

1879 00:00 / 06.05.2022
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1581 13:46 / 16.10.2021
AlBayan нашрининг хабар беришича, Ғазо секторининг Жабалия шаҳрида яшайдиган Али Иваз саккиз ёшга тўлган. У бундан саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлаган давоми...

4779 09:31 / 15.01.2019
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комиловга амакилари Аъзамхон отанинг вафоти давоми...

930 11:44 / 16 июль
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021