1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жума куни истисқо намози ўқилади

12:16 / 25 ноябрь 523 pdf Ўқиш режими + -

Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган. 

Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.

Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.

Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.

Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. давоми...

3011 10:29 / 09.07.2023
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

1519 16:27 / 29.04.2024
Яқинда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Бирлашган Араб Амирликларининг .AlHuda, Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази AlHuda CIBE ташкилотчилигида .МДҲ ndash Ислом давоми...

2584 16:20 / 16.05.2019
2019 йилдан бери илк бор йиғилган юзлаб Гонконг мусулмонлари пайшанба куни Коулун масжидининг асосий залида Рамазон ифторига тўпланишди.Ушбу йиғилиш пандемия давоми...

1423 08:00 / 06.04.2023
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021