1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидлар атрофида 33 мингга яқин кўчат экилди

18:15 / 16 ноябрь 534 pdf Ўқиш режими + -

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.

Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Ислом ишлари, тарғибот ва раҳбарлик вазирлиги мамлакатдаги масжидларда ва аёллар марказларида Қуръон ўқиш ва ёдлаш курслари давом этишини давоми...

1835 18:00 / 15.10.2021
Собиқ кикбоксчи Эндрю Тейт Ислом динини қабул қилганини эълон қилди. У жорий йилнинг 4 октябрь, душанба куни Gettr ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум давоми...

1854 19:07 / 29.10.2022
Финляндияда босма Қуръоннинг илк нашри 1943 йил мамлакатда яшовчи мусулмон татарлар томонидан чоп этилган.Волга татарларини марказий Россиядан Финляндияга иш давоми...

1927 13:30 / 21.06.2021
Бугун 6 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бўка ва Пискент туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзида.Полвон тўра, жоме масжидига1. давоми...

1777 11:40 / 06.07.2021
Аудиолар

212731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131946 14:35 / 11.08.2021