1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ислом тарихи мобайнида Масжидул Ҳаромнинг кенгайтирилиши

16:17 / 07 ноябрь 1120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўшимчалари – ҳижрий 17, милодий 639 йилда.

2. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қўшимчалари – ҳижрий 26, милодий 648 йилда.

3. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу қўшимчалари – ҳижрий 65,  милодий 685 йилда.

4. Валид ибн Абдулмалик қўшимчалари – ҳижрий 91, милодий 709 йилда.

5. Абу Жаъфар Мансур Аббосий қўшимча қилишлари – ҳижрий 137,  милодий 755 йилда.

6. Муҳаммад Маҳдий Аббосий қўшимча қилишлари – ҳижрий 160, милодий 777 йилда.

7. Муътазид Аббосий қўшимча қилишлари – ҳижрий 284, милодий 897 йилда.

8. Муқтадир Аббосий қўшимча қилишлари – ҳижрий 306, милодий 918 йилда.

9. Малик Абдулазиз қўшимча қилишлари – ҳижрий 1375, милодий 1955 йилда.

10. Икки ҳарам ходими қўшимча қилишлари ҳижрий 1409, милодий 1988 йилда.

Энди Умар ибн Хаттоб ва Маҳдийнинг қўшимча қилишлари аҳамиятли бўлгани учун қисқа баён қилиб ўтамиз. Бундан ташқари Усмонийлар қурган бино ҳамда Саудийларнинг аввалги ва иккинчи кенгайтиришлари ҳақида ҳам сўз юритамиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Каъба атрофини кенгайтиришлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида Масжидул Ҳаром атрофида девор бўлмаган. Чунки ҳар томондан ҳовлилар ўраб турар эди. Умар ибн Хаттоб даврларида бу ер тор бўлиб қолди. Шунда у зот масжидни кенгайтириш мақсадида ҳовлиларни сотиб олдилар. Баъзилар ҳовлиларини сотишни истамаганида уларга қарата: «Сизлар Каъба олдига кўчиб тушгансизлар. У сизлар устингизга кўчиб келмаган. Мана шу йўқ қилинишига асосий сабаб», дедилар. У зот бу уйларнинг маблағини Каъба хазинасидан ажратганларида уй эгалари уни олишди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб масжид атрофига девор қуриб, дарвоза ўрнатган ҳамда ерга биринчи бўлиб тош ўрнатган зотдирлар.

Халифа Маҳдий (Каъба атрофини) кенгайтиришлари

Масжидул Ҳаромни шарқий, шимолий ва ғарбий томондан кенгайтириш ишлари амалга оширилди. Лекин жанубни Иброҳим водийси томонда сел йўли бўлгани учун кенгайтирмади. Ана шунда Каъба масжиднинг ўртасига тўғри келмади. 169 ҳижрий йили Аббосийлар халифаси Маҳдий масжидни кенгайтириб, Каъбани унинг ўртасида қолдиришга амр қилди. Муҳандислар водий йўли борлиги учун кўп мол-дунё кетишини хабар беришди. Халифа Маҳдий: «Бундай кенгайтиришни албатта амалга ошираман. Агар бу ўзгартиришга Байтулмолдаги мусулмонларнинг барча молини сарф қилиб бўлса ҳам», деди. Ниҳоят бу режани амалга оширди. Бу айтилган сўзлар бино жуда чиройли ҳолатда амалга оширилганига далолат қилади. Ушбу бинонинг қолдиқлари 810 йил (яъни, 169 ҳижрий/785 милодийдан бошлаб 979 ҳижрий/1571 милодийгача) тик турди. Ҳозирги кунимизгача масжиднинг жанубий томонида ўша бинонинг устунларидан бир нечтаси қолган. Унда тарихий ёзув бор.

Усмонлилар қурган бино

979 ҳижрий/1571 милодий санада Каъба ёнидаги Қойитбой мадрасаси хароб бўлиб қолгани сабабли шарқий пешайвон устида ёриқ пайдо бўлди. Султон Сулаймон Қонуний масжидда буткул қурилиш олиб боришни амр қилди. 980 ҳижрий/1572 милодий йили иш бошланди. Ўғли Султонмурод даврида, яъни 984 ҳижрий/1576 милодий йили қурилиш тамомланди. Шу ерда бир нарсага ишора қилиш керакки, ўшанда масжид саҳнаси кенгайтирилмаган. Усмонлилар матоф атрофига қурган бу бино 440 йил вақт яшади.

Саудлар давридаги Масжидул Ҳаром

Подшоҳ Абдулазиз 1344 ҳижрий/1925 милодий йили Масжидул Ҳаромда ислоҳ талаб этган барча ўринларда қурилиш олиб бориш учун фармон қабул қилди. Яна саъй қилинадиган ерга тош ётқизиш, шифтини янгилаш, саҳнадан тўсиб турувчи нарсаларни олиб ташлаш ва матофни кенгайтиришга амр этди. Ҳамда лозим бўлган таъмир ишларини ҳам олиб борди. Шуни билиш керакки, 306 ҳижрий/918 милодий санадан бери масжид ҳеч қандай кенгайтирилмаган. Масжид фақат 50 минг намозхонни ўзига сиғдира оларди холос. Лекин ҳаво, денгиз, қуруқликдаги нақлиёт воситалари ривожланганидан кейин ҳамда Саудия ҳукумати сояси остида хавфсизлик таъминланганидан сўнг ҳожилар сони кўпайиб, масжид торлик қилиб қолди. Подшоҳ Абдулазиз 1368 ҳижрий/1948 милодий санада икки шарафли ҳарамни кенгайтиришга бел боғлаганини эълон қилди ва у ҳақда лозим бўлган тадқиқотларни олиб борди. Бу қурилиш 1373 ҳижрий/1953 милодий санада подшоҳ вафот этганидан кейин ҳам давом этди.

Саудларнинг аввалги кенгайтириши

Кенгайтириш иншоотига лозим бўлган тадқиқотлар олиб борилганидан кейин 1375 ҳижрий/1955 милодий йили подшоҳ Сауд Абдулазиз даврида иш бошланди. Ушбу кенгайтириш ишлари 20 йил давом этди. 1 миллиард риёл маблағ сарф қилинди. Бу ишга 55 мингдан кўпроқ ишчи ёлланди.

Саудларнинг шу билан бирга томни кенгайтириши

Икки шарафли ҳарам ходими томни намоз учун жиҳозлаб қўйишга амр қилди. Яна овоз етказувчи ускуналар, ёруғлик ускуналари, сув таъминловчи идишлар ва ҳар томонга эскалаторлар билан жиҳозланди.

Бу ишлар 1406 ҳижрий/1986 милодий санада амалга оширилди. Унга 300 миллон риёл сарф қилинди. Томни кенгайтириш билан гўё масжидга тўла яна бир қават қўшилгандек бўлди. Томнинг масофаси 42 минг метр бўлиб, тиқилинч пайтларда 105 минг намозхонни сиғдиради.

Икки ҳарам ходимининг олиб борган қурилиши ҳамда кенгайтириши

Икки ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз 1409 ҳижрий/1988 милодий санада Масжидул Ҳаромда қурилиш ва кенгайтириш ишларини олиб бориш учун биринчи ғиштни қўйиб берди. Ушбу иш расмий ҳолатда 1413 ҳижрий/1993 милодий санада ниҳоясига етди. Бу кенгайтириш умра эшиги билан подшоҳ Абдулазиз эшиги ўртасидаги бинодан иборатдир. Унинг асосий сатҳий масофаси 19 минг метр. У Будрум, остки йўлак, юқори йўлак ва томни ўз ичига олади. Намоз учун тайёрлаб қўйилган бинонинг умумий масофаси – 19000х4=76000 квадрат метр. Том тепасига биринчи қават йўлагини тўсиш учун учта гумбаз қурилди. Ҳар бир гумбаз масофаси 15х15=225 метр. Унинг баландлиги 13 метр. Биринчи қават ва томга кўтарилиш учун қурилган эскалатор учун ҳам икки бино қўшимча қилинган. Ҳар қаватдаги устунлар сони 530 тага етади. Пойдеворида ҳаво айланиб туриши учун туйнуклар бор.

Масжид атрофидаги майдон

Икки шарафли ҳарам ходими кўрсатмасига биноан Масжидул Ҳаромни ўраб турган майдонларни намоз учун тайёрлаб, ерига оқ, совуқ, доира шаклидаги мармар ётқизилди. Ҳамда кифоя қилгудек ёруғлик билан таъминланди.

Қўшимча маълумотлар

Шарқий саъй ўрнининг Қашошийядаги майдони 46 минг квадрат метр.

Кичик бозор майдони 28 минг квадрат метр.

Шом томон майдони 14 минг квадрат метр.

Майдонларнинг умумий масофаси 88 минг квадрат метр.

Майдоннинг сиғими 220 минг намозхон.

Саудийларнинг аввалги ва иккинчи кенгайтириш мақсадидаги қурилишининг баъзи хусусиятлари

Будрумнинг баландлиги 4 метр.

Пастки қаватнинг баландлиги 9 метр 80 см.

Юқори қават 9 метр 64 см.

Ташқи томонларнинг баландлиги 20 метр 96 см.

Тўққизта миноранинг баландлиги 89 метр.

Кирувчи эшикларнинг умумий сони 95 та.

Эскалатор учун қурилган ташқи бинолар 7 та.

Масжидул Ҳаромнинг масофаси ва сиғдириш қуввати

1. Саудийлар аввалги кенгайтиришидан олдинги масжиднинг масофаси 29 минг квадрат метр эди. Сиғдириш қуввати (матофдаги бинолар бузилишидан олдин) 50 минг намозхон. Жами (матофдаги бинолар бузилишидан кейин) 72 минг намозхон.

2. Саудийларнинг аввалги кенгайтиришида (Будрум + пастки + юқоридаги қаватлар) масофаси 131 минг метр, жами 160 минг метр, сиғдириш қуввати 327 минг намозхон, жами 399 минг намозхон.

3. 1406 ҳижрий санадаги аввалги кенгайтиришда томнинг намоз учун ҳозирланиши. Масофаси 42 минг квадрат метр, жами 202 минг квадрат метр. Сиғдириш қуввати 105 минг намозхон, жами 504 минг намозхон.

4. Саудларнинг иккинчи кенгайтиришида (Будрум + пастки + юқори қават + том) масофаси 76 минг квадрат метр, жами 278 минг квадрат метр, сиғдириш қуввати 190 минг намозхон, жами 694 минг намозхон.

5. Масжидни ўраб турган майдонларнинг намозга тайёрланиши. Масофаси 88 минг квадрат метр. Жами 660 минг квадрат метр. Сиғдириш қуввати 220 минг намозхон, жами 914 минг намозхон, тиқилинч, издиҳом пайтларда миллиондан кўпроқ намозхон.

Масжидул Ҳаромнинг эшиклари

Қурайш Каъбадаги матоф атрофини яшаш жойига айлантирганидан кейин матоф ва Каъбага кириш учун уйлар орасида очиқ-бўш жойлар қолдириб кетилган. Умар ибн Хаттоб Масжидул Ҳаромни кенгайтириш жараёнида масжид атрофига девор қурдириб, уларга эшик ўрнаттирдилар. Бу кенгайтиришилар тарих давомида зиёдалашиб, охири икки шарафли ҳарам ходими томонидан кенгайтирилганидан кейин эшиклар сони 95 тага етди. Унга Будрум, ер ости йўли, биринчи қават эскалатори, саъй қилинадиган ерларда ўтиш йўллари, Шом томондаги кўприклар ҳам киритилади. Бу эшик 1-рақамли подшоҳ Абдулазиз эшигидан бошланиб, икки шарафли ҳарам ходими кенгайтирган бинодаги 95-рақамли подшоҳ Абдулазиз зинаси номли эшик билан тугайди. Яна бунга қўшимча равишда охирги вақтларда очилган юқоридаги рақамлар силсиласига киритилмаган, саъйдаги Бани Шайба ёнида жойлашган, ўтишда кириш учун ўрнатилган эшик ҳамда Марвада очилган эшикни ҳам зикр этишни ўзимизга лозим топдик.

Масжидул Ҳаромнинг миноралари

Масжидул Ҳаром биносида 9 та минора бўлиб, ундан саккизтаси асосий кирилувчи тўртта дарвозада жойлашган. Улар:

1. Подшоҳ Абдулазиз дарвозаси.

2. Фатҳ дарвозаси.

3. Умра дарвозаси.

4. Подшоҳ Фаҳд дарвозаси.

Тўққизинчи минора саъй бошланадиган ўриндаги Сафо ёнига жойлашган. Барча минора 7 метр масофадаги пойдевор устига қурилган. Минора ўртасида айланма зина жойлашган бўлиб, эҳтиёж туғилганида балконга олиб борадиган йўлдир. Минора олти қисмга бўлинади. Унинг баландлиги қуйидагичадир:

Пойдевор баландлиги – 32 метр 35 см.

Биринчи балкон – 12 метр 15 см.

Икки балкон оралиғи – 19 метр 0,9 см.

Иккинчи балкон – 12 метр 26 см.

Қопқоғи – 7 метр-у 33 см.

Ой шакли – 5 метр 8 см.

Умумий баландлиги – 89 метр.

Эскалатор, яъни ҳаракатланувчи зиналар ҳақида

Икки шарафли ҳарам ходими даврида биринчи қават ва томда тавоф қилувчиларга қулай бўлиши учун эскалаторлар ўрнатилди. Улар масжид атрофининг етти жойига тақсимланган. Ўша эскалаторлар қуйидаги маконда жойлашган: Ажйод эшигида, Сафода, Марвада, Фатҳ эшигида, Шомийяда, Саудлар томонидан иккинчи кенгайтирилган бинонинг икки томонида. Буларнинг ҳар бири 375 метр масофада тўртта йўналиш билан жиҳозланган. Ҳар бир зина бир соат ичида 1500 кишини ташиш қувватига эга. Бунга қўшимча равишда масжид биноси ичида бир нечта лифтлар ҳам мавжуд.

Совутиш марказлари

Масжидул Ҳаромнинг ҳавосини совутиш ва тоза сақлаш мақсадида Саудий подшоҳлар томонидан қурилган иккинчи марта кенгайтирилган бинода, ер ости йўлида, саъй қилинадиган макондан бошланиб то 600 метр узоқликда, Масжидул Ҳаромдан бошлаб Ажёд кўчасигача бўлган жойда энг замонавий совуткичлар ўрнатилган.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЭЛХОНЛАР12601320. ҲАЛОКУ. Ислом тарихи яна Бағдодга қайтади. IV бобда айтиб ўтилганидек, бу шаҳар Ҳалокухон ва унинг монгол сафдошлари томонидан вайрон қилинди. Бироқ давоми...

6442 05:00 / 24.02.2017
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

4273 12:00 / 04.07.2019
Ҳазрати Усмон шаҳид бўлганларидан кейин Алий розияллоҳу анҳуга халифа сифатида байъат қилинди. У киши ҳазрати Усмон томонларидан сайланган барча волийларни давоми...

2038 16:37 / 10 февраль
Усмонийлар таслим бўлганидан кейин биринчи жаҳон урушида Мадинани Британияликлардан ҳимоя қилган Фахриддин пошо халқнинг босқинчи кучларга қарши туришига давоми...

4335 16:00 / 17.11.2023
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021