1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2026» мавсуми учун меҳмонхоналар танланмоқда

19:43 / 05 ноябрь 739 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, Ҳаж ва умра бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби соҳа масъуллари “Ҳаж–2026” мавсумида ҳамюртларимиз истиқомат қилиши кўзда тутилган меҳмонхоналарни атрофлича ўрганмоқдалар. 

Шароит ва қулайликлар таҳлил қилинмоқда

Меҳмонхоналарни кўздан кечириш жараёнида биноларнинг умумий имкониятлари ва зиёратчилар учун яратилган қулайликлар синчиклаб ўрганилди. Жумладан: 
– Фойеларнинг кенглиги ва ҳаракатланиш қулайлиги;
– Лифтлар сони ва кенглиги;
– Хоналардаги шароит, ўринлар сони ва жиҳозлар ҳолати;
– Ошхона сиғими, тиббиёт ва ишчи гуруҳлари учун ажратилган хоналар — барчасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар бир хона — зиёратчи қулайлиги учун

Ўрганиш чоғида ҳар бир хонада юклар жойлаштириш ва ҳаракатланиш учун етарли жой мавжудлиги, ювиниш хоналари, кийим жавонлари, ёзув столи, телевизор, совутгич ва музлатгич, қибла кўрсаткичи, жойнамоз ва Қуръони карим билан таъминлангани, шунингдек, санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя этилганига эътибор берилди.

Жойлашув қулайлиги ҳам баҳоланди

Меҳмонхоналарнинг Ҳарами шариф, Мино, Арафот каби ҳаж арконлари адо этиладиган муқаддас ҳудудларга яқинлиги ҳамда транспорт қатновининг қулайлиги делегация диққат марказида бўлди. 

 Ўрганиш жараёнида мутасаддилар томонидан Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг ҳамкорлик талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартиб-қоидаларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.

“Ҳаж – 2026” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳузурланиб, хотиржам ибодат этишлари учун амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари — Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри — олий қадрият” тамойили ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг ёрқин ифодасидир.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида Анталия вилоятидаги мармар плита устида .Бисмиллаҳ, калимасига ўхшаш фигура топилган. Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни давоми...

2076 09:03 / 15.02.2022
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotИлм ndash ақл чироғиquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам азизлар давоми...

10741 06:47 / 07.09.2018
Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси IERA ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.IERA жамоаси .Dawah Out reach work, давоми...

3968 09:33 / 15.11.2018
Татаристон Республикаси Мусулмонлари диний бошқармаси IX Республика ифторлик маросимида қатнашиш учун кўнгиллилар жалб қилинишини эълон қилади. Узоқ кутилган давоми...

1793 15:01 / 07.04.2021
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021