1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъба атрофида сафларнинг идора қилиниши

14:00 / 22 октябрь 1089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илгари замонларда мўмин-мусулмонлар Мақоми Иброҳим орқасида имом билан бирга намоз ўқишар эди. Бу жой намоз ўқувчиларга торлик қилиб қолганида 120 ҳижрий йили вафот этган Макка волийси Холид ибн Абдуллоҳ ал-Қусрий Каъба атрофида айланасига саф тортишни жорий қилди. Бу ишга тобеъинлардан кибор фуқаҳолар ва бошқа салафи солиҳ уламолар рози бўлишди. Бу ҳолат ҳозиргача шундай давом этиб келмоқда.

Ибн Журайж Ато розияллоҳу анҳуга: «Агар Масжидул Ҳаромда одамлар камайиб қолса, мақомнинг орқасида намоз ўқишни яхши кўрасизми ёки Каъба атрофида бир саф бўлишними?» деганларида, Ато: «Каъба атрофида бир саф бўлишни», деб қуйидаги оятни тиловат қилдилар: «(Эй Муҳаммад), сиз (ўша Кунда) фаришталар арш атрофини ўраб олган ҳолларида…» (Зумар сураси, 75-оят).
Бу ерда қуйидаги нарсага ишора қилмоқ керакки, Байтуллоҳда намоз ўқиётган киши тўппа-тўғри Каъбага юзланмоғи вожиб. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинганидек, у зот: «Мағриб билан машриқ ўртасида қибла бор. Лекин Байтуллоҳда ундай эмас», деганлар.

Ибн Абулҳусайн: «Каъба масжид аҳлининг қибласидир. Масжид эса ҳарам аҳлининг қибласидир», деганлар.

Сауд оиласининг Масжидул Ҳаромнинг аввалги ва иккинчи кенгайтириши жараёнида Будрум, устки қисм, саъй қилинадиган ўрин ва Масжидул Ҳаром атрофидаги майдон жиҳозланди. Чунки барча намозхонлар учун Масжидул Ҳаромни кўриш, Каъбага чегара бўлган ўринларга юзланиш қийин эди. Мана шу ноқулайликнинг олдини олиб, Саудия ҳукумати подшоҳи Каъба атрофидаги сафларнинг тўғри бўлиши учун ерга ётқизилган тошларга доирасимон чизиқ чиздирди.

Масжидул Ҳаром ичида намоз ўқувчилар олдидан ўтишнинг ҳукми

Доктор Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Жибрийн мана шу сарлавҳа остида бир рисолача ёзиб, бу мавзуда уламолар фикри ва далилларини келтирдилар. Ана шу китобдаги маълумотларни қисқа ҳолда келтирамиз.
1. Намоз ўқувчи сутраси орқасидан ўтиши жоиз.
2. Имомга эргашувчилар олдидан ўтиш жоиз.
3. Матоф чеккасида намоз ўқувчилар олдидан бир неча киши ўтиши жоиз.
4. Сажда қилинадиган ўриндан, яъни бир метру чорак метрли жойда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш жоиз.
5. Масжид йўлида ва кириладиган жойда намоз ўқиётган бўлса, ўтиш жоиз. Чунки бу ўринда намоз ўқиш афзал бўлгани учун ўтиши ҳаром эмас.
6. Имомнинг ва якка ўқувчининг сажда ўрнига кирувчи макони олдидан ўтиш жоиз эмас. Лекин жуда зарурий иши бўлса жоиз. Бунга сабаб ҳадисда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ман этилгани Масжидул-ҳарамда ҳам ман этилади, деб айтилган далил кучли бўлмагани учундир. Чунки ҳадисда: «Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи киши ўша ўтиши қандай ёмон иш эканини билганида эди, қирқ (йил, ой, ҳафта) тўхтаб туриши намоз ўқувчининг олдидан ўтганидан яхшироқ (эканини биларди)», дейилган.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳaж бир ошиқона ибoдaтдир. Aллoҳга қулчилик қилишга oшиқ бўлгaн бaндa дунёнинг ҳaр нaрсaси билaн xaйрлaшиб, телбаларча сафарга равона бўлади. Кулфaт вa мусибaтлaргa пaрвo давоми...

3562 05:00 / 16.01.2017
Эй иймон келтирганлар Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва давоми...

12869 06:00 / 14.06.2024
Бадал ҳажи ҳақида нима биласиз Ислом тинчлик ва енгиллик дини бўлиб, шариат аҳкомлари инсон ақли ва имконияти даражасида жорий этилган. Шариатимизда ибодатлар давоми...

5780 09:00 / 28.06.2023
Алҳамдулиллаҳ. Вас солату вас саламу ала Росулиллаҳ. Биз ушбу мақолада ҳажжи мабрурга эришиш йўллари ҳақида сўз юритамиз. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

7416 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021