1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

21 октябр – Ўзбек тили байрами куни

10:16 / 21.10.2025 420 pdf Ўқиш режими + -

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди.

Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенгдир. Ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади.

Бирон сўз санъаткори йўқки, тил, сўз, нутққа эътибор қилмаган бўлса.

Ҳазрат Навоий:

«Сўз келиб аввалу жаҳон сўнгра,

Не жаҳонки кавн ила макон сўнгра», деб бежизга айтмаганлар.

Тил ва сўзнинг сеҳрини унга меҳр қўйганлар яхши англашади.

Турк дунёсининг буюк маърифатпарварларидан бири Исмоилбек Гаспирали ўз битикларида: «Миллатнинг икки асоси бордур. Бу уларнинг тили ва динидур. Агар миллат ҳаётидан шу иккисидан бири суғуриб олинса, бу миллат таназзулга юз тутур», дея ёзиб қолдирган.

Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили тахминан 5-7 асрларда ўрхун-энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

Юртимизда 1989 йил 21 октябр куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди.

Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, булардан тахминан 200 тасигина давлат тили мақомида ва улар орасида ўзбек тили ҳам бор.

Биз ўз она-тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг нуфузини янада оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимдир.

Барчангизга Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. давоми...

1467 15:24 / 24.08.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз давоми...

844 18:57 / 07.12.2025
Бутун мусулмон олами муборак Рамазон ойини муносиб қарши олиш ҳаракатида. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам бу борада бир қатор хайрли ишларни амалга давоми...

5777 23:12 / 30.03.2022
.Қурбон Ҳайити, муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади 2023 йил 28 июнь mdash Қурбон Ҳайити байрами давоми...

1236 12:18 / 24.06.2023