1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломнинг мақсадлари равшандир

14:57 / 21 октябрь 596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз иймон келтирган ва чорлайдиган Ислом — равшан диндир, ҳеч қандай мавҳумлик, мажҳуллик, чигаллик ва шубҳа бўлмаган, Қуръони Карим ва Суннати шарифанинг Исломидир. Унинг манбалари очиқ ва равшан, мақсадлари яққол кўриниб турадиган, усули очиқ-ойдин диндир. Исломда катъий ва зонний ишлар бор. Қатъий ишлар Исломнинг асосий усулини ташкил этади. Булар умматнинг ақийдада, ибодатларда, одоб-ахлоқда ва амалий қоидаларда фикрий бирлигини, ҳисси ва сулукининг ягона эканлигини билдиради. Барча қатъий ишлар асос, устун ва омилларни ташкил этади. Булардан ташқари зонний, яъни гумоний ишлар ҳам бор. Гумоний ишлар бесабаб тарк этилмаган. Аммо қатъий тартибга солинган ва қоидалар билан таъминланган. Уларнинг усулий асослари бор. Башариятнинг маданият тарихида ҳеч бир уммат билмаган илмни биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишди. Бу янги кашф этилган илмнинг вазифаси насс, яъни шаръий далили бор ёки далили йўқ масалаларга доир далилларни келтириш йўлларини тартибга солиш бўлиб, «Усулул фиқҳ» илми деб аталади.

Демак, бу ўз ҳолига ташлаб қўйилган эмас, мустаҳкам тартибга солинган ишдир.

Биз чорлаётган Исломнинг кўриниши равшан, асослари маълум,

мақсадлари очиқ-ойдин баён этилган. Биз турли айбу камчиликлар, бидъатлар ва кейинги асрларда пайдо бўлган янгиликлардан холи бўлган «Аввалги Ислом»га даъват қиламиз. Бу умматнинг энг яхши фарзандлари, саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлар тушунганларидек, биз ҳам тоза Исломни, мусаффо Исломни истаймиз, Исломни ана шулар фаҳмлаганларидек фаҳмлашга ҳаракат қиламиз. Маъсум, яъни бегуноҳ Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа ҳар бир кишининг сўзи қабул қилиниши ёки қабул этилмаслиги мумкин.

Биз турли замонавий муаммоларни ҳал этишда фаҳмлаш ва ижтиҳод янгиланадиган Исломга чорлаймиз. Биз қотиб қолмаган, ўз қобиғига ўралиб олмаган, таассубга берилмаган Исломга даъват қиламиз.

Биз барча мазҳабларга мурожаат қиламиз. Бу мурожаат тўрт мазҳабга эмас, балки баъзилари инқирозга учраган ва ҳозирда айримлари мавжуд бўлган мазҳабларга ҳам тааллуқлидир. Булар қаторига мазҳаблар, саҳобалар, тобеъинлар ва уларга эргашганларнинг сўзлари ҳам, ўнлаб ва юзлаб фақиҳлар ва улардан мерос бўлиб қолган кўплаб фойдали асарлар ҳам киради. Ҳаётимиз талабида ва ривожланиш йўлида улардан фойдаланишга имкониятимиз бор.

Ислом шариати воқеликда вужудга келган бирон масалани ҳал қилишда тор йўлни танламайди.

Ислом шариати турли маданиятлар соҳиби бўлган умматлар ҳаётида ҳукм юритган.

Ислом шариати қадимий ва танилган маданиятлар ўлкаси бўлган Форс ва Рум мамлакатларида ҳукм юритиш учун Араб жазирасидан ташқарига чиқди. Бу ерларда Форс, Рум Византияси, Ҳинд, Хитой, фиръавнлар, ошурийлар, бобилликлар ва финикияликлар маданияти ҳукмрон эди.

Ислом шариати мазкур барча диёрларда ҳукм юритди ва бу янги ҳукм асло қийинчиликка буюрмади.

Ислом шариати ҳар бир ҳодисага яраша ўзининг муносиб жавобини, ҳар бир муаммога керакли муолажани бера олди, чунки ҳар қандай қийин масалани ҳал қилиш қудратига эга эди.

Алҳамдулиллаҳ, Ислом шариати ўзининг манбалари, ояти карима ва ҳадиси шарифга асосланган масдарлари, қоидалари, қатъий ҳукмлари ва турли мавзуларда ўз ҳукмлари, ечимлари, қўшимчалари, изоҳлари ва амалий татбиқот суратларини бизга мерос қолдирган фуқаҳоларнинг ижтиҳодлари мукаммал равишда сақланиб қолган. Буларнинг барчаси замонавий, фақиҳ учун маънавий озуқа ва ёрдамчидир. Замондош фақиҳлар улардан энг тўғрисини далил қилиб, энг зарурини йўл қилиб, энг маҳкамини эса жавоб қилиб олади. Натижада диннинг мақсадлари ва дунёвий манфаатлар баробар рўёбга чиқади.

Биз исломий тўғри ижтиҳодга, тўғри йўлни кўрсатувчи усул қоидаларига, ўтган уламоларнинг хидоятга бошловчи меросларига, Қуръони Карим ва саҳиҳ Суннатга амал қилган ҳолда барча замонавий мушкулотларимизни ҳал эта оламиз.

Биз ҳар қандай муаммо ва мушкулотларга теран назар билан қараймиз. Шу билан бирга, замонга, унинг оқимларига ва муаммоларига бошқа назар билан қаралади.

«Биз иймон келтирган исломнинг тартиб ва кўринишлари»
китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 03-07/ 6664-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
rdquoва пешқадамлар, пешқадамлар ndash Учинчи тоифа пешқадамлар тоифаси бўлиб, бу дунёда иймонга киришда ва Аллоҳ таолонинг ибодати ва тоатида бошқалардан кўра давоми...

4639 17:22 / 28.01.2018
Ризқ ҳақидаги ҳадислар.Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло орангизда хулқ ва ризқни тақсимлади. Дунёни яхши кўрганига ҳам, маҳбуб бўлмаганига ҳам беради. Аммо динни фақат яхши давоми...

10480 17:24 / 21.09.2017
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ айтади .Мен ҳеч қачон ўзимдан бошқа одам учун турғазиб юборилишим мумкин бўлган жойга ўтирмадим, Баҳжатулмажолис 1жилд, 47бет. Оқиллик давоми...

1880 14:18 / 09.09.2023
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида келтиради.Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади .Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда давоми...

2305 14:00 / 13.07.2023
Аудиолар

211034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130294 14:35 / 11.08.2021