
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг тоғалари Қосим хожи отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.
Барча мусибатзадаларга сабру салвон тилаймиз, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси