
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Акса урганга жавоб қайтариш.
Бу ҳам мусулмоннинг устидаги ҳаққи бўлиб, акса урган киши “алҳамдулиллаҳ” деган тақдирда, унга жавобан “ярҳамукаллоҳ” дейиш билан адо бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ акса уришни яхши кўради, эснашни эса хушламайди. Сизлардан бирортангиз акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг “ярҳамукаллоҳ”, дейиши зиммасига ҳақдир”, деганлар.
Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.