1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қабрларни зиёрат қилиб, ибрат олган ҳолда қалбни юмшатиш | Йигирма тўртинчи ҳақ

15:32 / 25.09.2025 785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қабрларни зиёрат қилиб, ибрат олган ҳолда қалбни юмшатиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, (энди) қабрларни зиёрат қилинглар. Чунки у дунёдан парҳезкор қилиб, охиратни эслатади”, деганлар.

Шунингдек, яна бир ҳадисда: “Ўлик қабрда дарёга тушиб, мадад ва қутқарувчи кутган кишидекдир. У ўзига отасидан ёки онасидан ёки туғишганидан ёки дўстидан етадиган дуога интизор бўлади. Агар ана шундай дуо унга етадиган бўлса, унга бу дунё ва ичидаги неъматлардан кўпроқ суюкли бўлади”, дейилган.

Яна Набий алайҳиссалом: “Ҳар ким қабристонга бориб ўн бир марта Ихлос сурасини ўқиб, сўнг ҳосил бўлган савобни (ўша жойдаги) ўликларга бағишласа, у кимсага ўша ўликлар сонича савоб берилади”, деганлар.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир..Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

4155 11:15 / 22.01.2019
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг савоби кўп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1570 16:47 / 24.10.2024
Ҳаёнинг инсон зоти учун, унинг оиласи, ватани, жамияти ва бутун дунё учун фойдалари сонсаноқсиздир. Биз буларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз.1. Ҳаё иймон давоми...

2378 09:02 / 08.08.2021
Йўқлигида биродарига ёрдам қўлини чўзиб, унинг номуси ва молини ҳимоя қилиш.Ҳадиси шарифда Бирор киши бир мусулмонга ndash уни обрўси топталиб, ҳурмати поймол давоми...

646 14:07 / 29.08.2025