1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тафаккур олами

15:57 / 23 сентябрь 978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайвонот оламида биз инсонлар учун кўплаб ибратлар бор. Аллоҳ таоло баъзи ҳайвонларни иззату шараф ва жасорат тимсоли қилган бўлса, баъзиларини тубанлик, пасткашлик ва қабоҳатга ўрнак қилиб яратган.

Мисол учун ҳайвонлар қироли арслонни кўркам ва салобатли қилиб яратиб қўйган. У ўз ўлжасини аввал бўғзидан қаттиқ тишлаб, ўлдириб олиб кейин ейди. Яъни, овини ортиқча қийнамайди. Тезда ўлдириб кейин ейди. Шунингдек, одатда у ўз ризқини меҳнат билан, овлаб топади.

Сиртлонлар эса ҳали ўлмаган жониворнинг қорни ёки оёғи яна қандайдир юмшоқ жойини тишлаб, узиб олиб ея бошлайди. Яъни, сиртлонлар ҳужум қилган ҳайвон аввал бўғизланмасдан тириклайин тилка-пора қилинади ва ўлжа бунда мудҳиш қийноққа дучор бўлади.

Шунингдек, сиртлонлар одатда ўзгалар ўлжасини тортиб олади, тайёрига айёр бўлади.

Шер ва унга ўхшаган ҳайвонларга ўлжага ҳам яхшилик қилиш, тириклайин емасликни ўргатган, сиртлонларни эса нафақат зоҳирини хунук ва ёқимсиз, балки, одатларини ҳам манфур ва  жирканч қилиб қўйган Зот бу нарсаларни яхшилик ва ёмонликка, шараф ва тубанликка ибрат қилмаган деб айта оласизми?..

Ақл эгалари учун барча нарсада ибрат ва намуна бор.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради,, давоми...

1737 19:56 / 10.11.2022
Инсонлар яратилиш тақозосига кўра жамоавий ҳаётда яшайдилар. Ҳаётнинг қувончли ва ташвишли кунларида елкамаелка турадилар. Улар яхши кунларда бирбирларини давоми...

870 15:29 / 18 сентябрь
Одамларнинг ҳожатини чиқариш.Ҳожатбарорлик чин мусулмоннинг олий инсоний фазилатларидан биридир. Ким бўлишидан қатъи назар, имкон қадар жонкуяр бўлиш катта давоми...

927 13:25 / 04 октябрь
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам давоми...

5834 14:00 / 14.06.2022