
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Астроном олим Жеймс Хопвуд Жинс мусулмон аллома Иноятуллоҳ Машриқийнинг
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء
(«Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар») оятини тиловат қилганини эшитди-да, додлаб юборди ва: «Даҳшат! Ажойиб! Ахир бу (яъни, Аллоҳдан фақат олимлар қўрқиши) эллик йиллик изланишларим натижасида аниқлаган нарсам-ку! Муҳаммадга бу ҳақиқатнинг хабарини ким берган? Ушбу оят ростдан ҳам Қуръонда борми? Агар шундай бўладиган бўлса, унда мен гувоҳлик бераманки, албатта, Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан унга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга) ваҳий қилинган китобдир!» деди.
Астроном олим Жеймс Хопвуд Жинс